Иқтисод

Ўзбекистон “Сколково”да ўзининг стартаплари қўллаб-қувватланишига умид қилмоқда

Инновацион ривожланиш вазири “Сколково” жамғармаси раиси билан учрашди. Томонлар қўшма истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Сколково” инновацион маркази ўртасида келишув имзоланди, дея хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.

Келишув ўзбек стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва марказдаги халқаро гимназиясида ёшларни ўқитиш, ўзбек мутахассисларининг малакасини оширишни назарда тутади.

Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда дастурчилар учун бепул онлайн курслар очилмоқда

Ҳужжат, хусусан, Ўзбекистондаги стартап лойиҳаларининг “Сколково” инновацион марказида ўтказиладиган демо-кунларда иштирок этишини назарда тутади.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Россиянинг “Сколково” инновацион марказига ташриф буюриб, “Сколково” жамғармаси раиси Аркадий Дворкович билан учрашди. Томонлар қўшма истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилишди.

Шавкат Мирзиёев технопаркнинг янги босқичи қурилишига тамал тоши қўйди

Келгуси йилнинг иккинчи ярим йиллигида “Сколково“ инновацион марказининг етакчи мутахассислари Ўзбекистонга ташриф буюриб, мамлакат стартап экотизими вакиллари учун ўқув курслари ташкил этишади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала