Ўзбекистон ва Ҳиндистон ИИВ биргаликда терроризмга қарши курашишга келишиб олди

© МВД УзбекистанаМВД Узбекистана и Индии договорились совместно бороться с терроризмом
МВД Узбекистана и Индии договорились совместно бороться с терроризмом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, музокаралар давомида ички ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. Ўзбекистон ва Ҳиндистон Ички ишлар вазирликлари трансмиллий уюшган жиноятчилик ва халқаро терроризмга  қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар қилмоқда.

В рамках визита делегации МВД России в Узбекистан состоялась встреча членов делегации с министром внутренних дел Республики Узбекистан генерал-лейтенантом П .Бобожоновым. - Sputnik Ўзбекистон
Пўлат Бобожонов россиялик ҳамкасблари билан учрашди

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Ҳиндистонга ташрифи доирасида ҳиндистонлик ҳамкасби Амит Шах билан музокаралар ўтказди.

Таъкидланишича, музокаралар  давомида ички ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқаларни  ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Учрашувда трансмиллий уюшган жиноятчилик, наркотик ва психотроп воситалар, терроризм, одам савдоси ва ноқонуний  миграцияга қарши кураш ҳамда мазкур соҳада тезкор ахборот  алмашиш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди.

Янгиликлар лентаси
0