Европа Корзинка.уз тармоғига 40 миллион доллар сармоя киритади

© INDRANIL MUKHERJEE / AFPПокупатели в супермаркете "Big Bazaar" в Мумбаи
Покупатели в супермаркете Big Bazaar в Мумбаи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЕТТБ сармояси ёрдамида Корзинка.уз супермаркетлар сонини 2025 йилга келиб 140тага етказиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) корзинка.уз супермаркетлар тармоғига сармоя киритади, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

“Сармоя “Anglesey Food” МЧЖ ХК акциядорлик капиталига тўғридан-тўғри хорижий сармоялар шаклида 40 миллион долларгача киритади”, - дейилган хабарда.

Ушбу сармоя ёрдамида тармоқдаги супермаркетлар сонини 2025 йилга келиб 140тага етказиш ҳамда корпоратив бошқариш тизимини халқаро стандартлар даражасига кўтариш режалаштирилган.

Хабарда айтилишига кўра, Корзинка.уз Европа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон қонунлари талабларига жавоб берадиган зарур молиявий аудит ҳамда экологик ва ижтимоий экспертизалардан ўтган.

Маълумот учун, Корзинка.уз супермаркетлар тармоғи 1996-йилда таъсис этилган бўлиб, “Anglesey Food”  компанияси таркибига киради. Бугунги кунда Оʻзбекистоннинг 9 та ҳудудидаги 50 та корзинка.уз ва корзинка.уз ДИСКОНТ супермаркетлари фаолият юритмоқда.

Янгиликлар лентаси
0