Жамият

Куз қуруқ бўлди, қиш бошланиши эса қандай келади - Ўзгидромет башорати

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Гидрометеорология хизмати маркази мутахассислари куз ҳақида хулоса ва қишнинг бошланиши қандай бўлишини прогноз қилдилар.

ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Гидрометеорология хизмати маркази синоптиклари қишнинг бошланиши қандай бўлишини прогноз қилдилар.

Выпал первый снег  - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Самарқандда қалин қор ёғди

Ўзбекистон бўйича кам булутли, қуруқ ва шамолсиз об-ҳаво кузатилди. Фақат айрим кунларда баъзи жойларга ёмғир ёғди. Улар асосан кучсиз ва қисқа муддатли бўлди.

Бу йилдаги каби қуруқ куз жуда кам кузатилади. Охирги 20 йил ичида 2002 ва 2007 йилларнинг куз фасллари ҳам қуруқ бўлган, 2013 йил куз эса бу йилга ўхшаш бўлган.

Ҳарорат кўрсаткичлари бўйича бу йилги сентябр, октябр ойлари асосан илиқроқ, айрим жойларда меёрдан илиқроқ, ноябр ойида эса одатдагидан совуқ бўлди.

Кечадан бошлаб ҳаво кескин ўзгарди. Республика ҳудудининг катта қисмида, шимолий туманлардан ташқари, ёғаётган ёмғир қорга айланди. Тоҳли ҳудудларда бу йилги мавсумдаги биринчи қор қоплами ҳосил бўлди.

Ҳаво ҳарорати кечаси 0-3 даража совуқ, кундузи 0-3 даража илиққача пасайди.

Мамлакатнинг шимоли - Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Навоий вилоятининг шимолида тунги ҳарорат 12-15 даража совуққача, кундузи 2-7 даража совуққача тушиб кетди.

Учения по ликвидации ДТП на ледовой переправе в Казани - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга Қозоғистондан совуқ ҳаво массаси кириб келади

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб булутли об-ҳаво сақланиб туради. Шимолий ҳудудлардан ташқари бошқа жойларда ёғингарчилик, кўпроқ қор ёғиши кутилоқда. Ҳарорат сезиларли ўзгармайди.

Душанба кунидан бошлаб ёғингарчиликлар тўхтайди. Лекин ҳафтаннинг охиригача совуқ ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрталабки соатларда 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.

Ҳозирча фақат декабр ойи тўғрисида гапириш мумкин. Ўзгидромет жаҳоннинг етакчи об-ҳаво марказлари маълумотларига таяниб бераётган баҳоларига кўра декабр ўртача нам ва ҳарорат бўйича меъёрларга яқин бўлади. Ой давомида ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқдан 0-5 даража совуққача, кундузи 10-15 даража илиқдан 0-5 даража илиққача ўзгариб туради.

"Январ ва феврал тўғрисида гапиришга ҳали эрта. Фақат Ўрта Осиё қишларининг иқлимий хусусиятлари тўғрисида гапириш мумкин", - дейилган маълумотда.

Перевал Камчик функционирует в штатном режиме, движения  открыто - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Қор уюмлари ва яхвонлик: Ўзгидромет ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Таъкидланишича, одатда Ўзбекистонда қишлар қисқа ва кам қорли. Бу ерда қиш фаслининг ўзига хос хусусияти — ҳароратининг кескин ўзгариб туришида. Бунда иссиқ ҳаво тўлқинлари совуқ ҳаво билан алмашиб туради. Ҳарорат совуқ бўлганда ёққан қор ҳаво илиши билан эриб кетгани сабабли, барқарор қор қоплами ҳосил бўлмайди. Деярли ҳар йили совуқ қишлардан ташқари ҳарорат тушиб кетадиган қисқа муддатлар кузатилади. Кечаси совуқ 10-13 даража, баъзан ундан ҳам паст бўлиши мумкин. Ҳарорат 15-18 даражага кўтариладиган даврлар ҳам бўлади. Охирги кузатувлар давомида энг совуқ даврли қиш 2007-2008 йилга тўғри келганини кўриш мумкин. Ўшанда совуқ декабрнинг охиридан февралнинг ўртасигача давом этган.

Янгиликлар лентаси
0