Отабек Умаров аралаш жанг санъати ассоциациясининг мақсади ҳақида гапирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровГлава Ассоциации смешанных боевых искусств Отабек Умаров
Глава Ассоциации смешанных боевых искусств Отабек Умаров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Тошкентда GFС 20 аралаш яккакураш бўйича турнирига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Отабек Умаров республикада янги очилган аралаш жанг санъати ассоциациясининг мақсадида ҳақида сўзлади.

ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда аралаш жанг санъати ассоциацияси раҳбари Отабек Умаров ассоциациянинг асосий мақсади ҳақида гапирди. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.

Хабиб Нурмагомедов - Sputnik Ўзбекистон
Бундай мазали таомларни ҳеч қаерда тановул қилмаганман - Ҳабиб Нурмагомедов

Бугун Тошкентда GFС 20 аралаш яккакураш бўйича турнирига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда UFC жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва Ўзбекистонда аралаш жанг санъати ассоциацияси раҳбари Отабек Умаров иштирок этмоқда.

“Асосий мақсадимиз – таклифимизни қабул қилиб GFС 20 чи юбилей мусобақасини Тошкентда ўтказишга рози бўлишганди. Бу албатта, бошланиши. Дунё миқёсига ўзимизнинг спортчиларимизни кўтариш, тажрибаси кучли бўлган чет эл мураббийларини таклиф қилиб, улар билан биргаликда маслаҳатлашган ҳолда шу спортни ривожлантирмоқчимиз.

Албатта бу биринчиси, кейинги йилга режаларимиз - юртимизда йиғинларни ўтказиш, ҳар бир вилоятларда яхши спортчиларни етиштириш, келажакда дунё ареналарида қатнашиш ва уларни бу ерга жалб қилиш - республикада йирик мусабақаларни ўтказишга ҳаракат қиламиз”, - деб таъкидлади Отабек Умаров.

Эслатиб ўтамиз, Отабек Умаров аралаш жанг санъати ассоциацияси раҳбари этиб сайланганди.

Янгиликлар лентаси
0