ИИВ раҳбариятида муҳим ўзгаришлар рўй берди

© Sputnik / © Sputnik / Алексей ДаничевМужчины с портфелем в руке. Архивное фото
Мужчины с портфелем в руке. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИИВ тузилмасида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Ички ишлар вазирининг буйруғи билан икки нафар вазир ўринбосари, ЙҲХББ, МваФРББ, ППХ ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси раҳбарлари ўзгарди.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik.  Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг буйруғи билан раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Генерал-майор Икромов Азизбек Исроилович Ўзбекистон ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.

Полковник Раҳматуллаев Аюбхон Тошхўжаевич ички ишлар вазирининг ўринбосари-молия ва моддий техника таъминоти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 2018 йил июнидан буён Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари — молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Полковник Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 2018 йил октябридан Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари — молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Полковник Саидов Олим Чориқулович ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Юнусобод туман ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, унгача — Тошкент вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари ва Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.

Полковник Улуғбек Муҳамедов Тошпўлатович ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Илгари у президент администрациясида мутасадди ходим бўлиб ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мудофаа вазирлиги тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0