Президент барча қонунлар ижроси юз фоиз таъминланишини талаб қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание Министерства юстиции Узбекистана
Здание Министерства юстиции Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашнинг янги тартиби жорий қилинди. Адлия вазирлигининг қонун ҳужжатларининг ижросини мониторинг қилишдаги ҳуқуқлар кенгайтирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашнинг янги тартиби жорий қилинди.

Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида 1991-2015 йилларда 60 мингта қонун ҳужжати жойлаштирилган бўлса, охирги 3 йилда 13 минг ҳужжат жойлаштирилган. 

Кейинги бир йил ичида эса фақат тадбиркорлик соҳасида 400 га яқин, инвестиция соҳасида эса 300 тадан ортиқ қонун ҳужжати қабул қилинган. 

Адлия вазирлигидаги йиғилишда қабул қилинаётган барча қонун ҳужжатлари ижроси тўлиқ таъминланяптими деган савол кўндаланг қўйилди.

“Бу саволга юз фоиз ижобий жавоб бериш мушкул. Чунки қоғозда қолиб кетаётган ҳужжатлар йўқ эмас. Ҳужжатлар тегишли идора ва ташкилотларга етиб боряпти-ю, ижрога келганда унга панжа орасидан қараш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ижро механизмидаги айрим кемтикликлар билан боғлиқ”,  - дейилади хабарда.

Адлия вазири Русланбек Давлетов президент қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ижроси юз фоиз таъминланиши бўйича талаб қўйганини таъкидлади.

Адлия вазирлиги давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқий мониторингни ўтказиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланди.

Мужчина с портфелем в руках  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тадбиркорларнинг кўкрагига шамол тегади

Эндиликда жорий этилган янги тартиб бўйича ҳар бир идора ўзининг фаолиятига таалуқли бўлган қонун ҳужжатларининг ижросини мониторинг қилади. Бундан ташқари, ҳар бир давлат ташкилотининг ўз соҳаси бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ижроси қаттиқ назоратга олинади ва сарҳисоб қилинади.

Адлия вазирлигига давлат бошқаруви органлари томонидан ўтказиладиган ҳуқуқий мониторингда иштирок этиш, такрорий ҳуқуқий мониторинг ўтказиш ҳамда ҳуқуқий мониторингни ўтказишдаги қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ҳуқуқлари берилди.

Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 2 ноябрдаги “Ҳуқуқий мониторингнинг замонавий механизмлари асосида қонун ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори шу йўналишда учраётган камчиликларга барҳам беришга қаратилган. 

Янгиликлар лентаси
0