“Ўзбекистон темир йўллари” йўловчилар учун яна бир қулайлик яратди

© Пресс-служба "Узбекистон темир йуллари"На центральном вокзале Ташкента появился экран с информацией о наличии свободных мест в поездах
На центральном вокзале Ташкента появился экран с информацией о наличии свободных мест в поездах - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу қулайлик бу кўп сонли йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда амалга оширилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. 2019 йил 8 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда маҳаллий йўналишларда ҳаракатланаётган барча йўловчи поездларга 60 кун олдиндан чипта сотиб олиш мумкин. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ўзгариш бу кўп сонли йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда амалга оширилмоқда.

Қайд этиш жоизки, илгари ушбу муддат 45 кунни ташкил қилган.

“Ўзтемирйўлйўловчи” айрим ички йўналишларга 30 фоизгача чегирма жорий этди

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин эканлиги айтилган.

Янгиликлар лентаси
0