Иқтисод

Транспорт вазирлиги авиачипта нархи нимага боғлиқ эканини айтди

Самолет Uzbekistan Airways
Самолет Uzbekistan Airways - Sputnik Ўзбекистон
Транспорт вазирлиги айтишига қараганда авиачипталар қимматлигига асосан керосиннинг қимматлиги сабабчи экан.

ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги мутахассислари Миллий авиакомпания чипталари нархи қандай омилларга боғлиқ эканини айтиб берди, ЎзА хабарига асосан.  

"Авиачипталар нархининг 30-40 % керосин билан боғлиқ. Бизда у етарлича бўлмагани учун хориждан қиммат нархларда сотиб олинади. Чет элдан келган самолётларга керосиннинг бир тоннаси 1200 доллардан сотилар эди. Бугунги кунда янги тизимга кўра “Uzbekistan Airways” компанияси ўзи учун керосинни сотиб олмоқда", – дейди Ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи Улуғбек Бектошев. – 

Шунингдек Ўзбекистон ҳаво йўлларида чипталар нархини тушириш учун Ўзбекистон Ҳаво кодексига ўзгартириш киритиш кераклиги қайд этилди. Ушбу ўзгришлар қонунийлаштирилса – багажи бўлмаган ва овқатланмайдиган йўловчилар учун йўлкира ҳақи - 20 % пасайтирилиши мумкин бўлар экан.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 27 ноябрда имзоланган президент қарорига кўра, Ўзбекистон фуқаро авиацияси бир неча ташкилотларга бўлинган эди. Хусусан “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” АЖ ва бошқалар.

Ушбу ўзгаришлардан сўнг бугунги кунда Ўзбекистонд ҳудудидаги 11 та халқаро аэропортда хорижий авиакомпаниялар учун керосин сотиш хизмати йўлга қўйилган. Чет эл авиакомпанияларига керосин янги, арзонлаштирилган нархда сотилмоқда, 890 доллар атрофида.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала