ИИББ бир гуруҳ автомобил ўғриларини қўлга олди

© Sputnik / Константин ЧалабовМужчина имитирует вскрытие автомобиля
Мужчина имитирует вскрытие автомобиля - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни вақтда тергов жараёнида бу шахсларнинг бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги аниқлаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 ноя - Sputnik. Тошкент ИИББ ходимлари томонидан автомобил ўғирлигида гумонланган шахслар қўлга олинди.

Хабарда айтилишича, 21 ноябрь куни Яккасарой ИИБга 22 яшар Жоҳар Л.дан унинг "Малибу"си салонидан умумий қиймати 11 миллион 200 минг сўмлик нарса ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар келиб тушган.

Сотрудник ГАИ - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Mazda 3 автомобилини ўғирлаган шахслар қидирилмоқда – фото

21ноябрдан 22 ноябрга ўтар кечаси 3.30да Шайҳонтоҳур тумани ИИБга 41 яшар Лазиз А. мурожаат қилиб "Эпика" автомобилидан шахсий буюмлари йўқолгани ҳақида ариза ташлаган.

Тезкор тадбирлар давомида ташқи видеокузатув камералари ўрганилган. Бунда иккала ҳолатда ҳам ўғирлик "Кобальт" русумли автомобилда ҳаракатланган бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилгани аниқланган.

Кўрилган чоралар натижасида 23 ноябрь куни гумондорлар қўлга олинган. Улар Андижон шаҳрида туғилган 24 яшар Мансуржон Мансуров ва Афзал Лутфиевлар, шунингдек, 22 яшар Хуршидбек Шамшиддиновлар эканлиги аниқланган.

Тергов давомида ушбу шахсларнинг бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги аниқлаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0