Россияда бўш иш ўринлар бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишЯрмарка вакансий
Ярмарка вакансий  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда суғурта, тиббиёт ва фармацевтика, автомобил бизнеси, ахборот технологиялари каби соҳаларда мутахассислар ва ишчи ходимлар этишмаслиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Россияда маҳаллий компанияларда бўш иш ўринлар сони миллиондан ошди ва 2016 йил кўрсаткичидан 100 мингтага ошди. РИА Новости хабарига асосан.

Пресс-конференция на тему: Машиночитаемые защитные признаки на российских банкнотах - Sputnik Ўзбекистон
Россияда энг юқори маош тўланадиган иш ўринлари маълум қилинди

2019 йил шу давр мобайнидаги кўрсаткич билан солиштирилганда 2018 йил апрел-июнда 13 фоизга, 2017 йил иккинчи чоракда 25 фоизга камроқ бўлган.

Энг кўп бўш иш жойлари Москвада (170 минг), Москва вилоятида (79 минг), Санкт-Петербургда (69 минг) қайд этилди.

Консалтинг, суғурта, тиббиёт ва фармацевтика, автомобил бизнеси, ахборот технологиялари каби соҳаларда мутахассислар ва ишчи ходимлар этишмаслиги аниқланди.

Меҳнат вазирлиги ишсизлик пасайиши ҳолатида бўш иш ўринлари сони ўсиб бораётганини таъкидлади, бу сентябр ойида иқтисодий фаол аҳолининг 4,6 фоизини ташкил этди. Бу Россия тарихидаги минимал кўрсаткич ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0