Сўнгги 2 йилда шифокорларга тажовуз қилганларнинг фақат 7 % жазоланган – ССВ

© Минздрав РУзАвтомобиль скорой помощи
Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳуқуқни сақаш органи ходимига тажвуз қилинса - дарҳол 10 ойга қамалади, шифокорга тажовуз қилганлар – эса бор йўғи 15 сутка – ССВ.

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ғалати нотенглик кузатилмоқда - шифокорлар хаётида таҳдид солган, уларга тан жароҳати етказган қоидабузарлар аксарият ҳолларда жазосиз қолмоқда, лекин ҳуқуқни сақлаш органларига таҳдид қилганлар дарҳол қамоққа олинмоқда, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Сўнгги икки йил давомида “Тез ёрдам” хизмати шифокорларига 266 маротаба тажовуз қилинган, 340 нафар тиббиёт ходими жабрланган,  лекин ушбу ҳолатлардан фақатгина 40 тасида (6,6 %) қонуний жазо чораси қўлланилган. 128 ҳолатда шифокорларга таҳдид ҳолатига жазосиз қолган, дейилган вазирлик хабарида.

- Яқинда Бухорода йўл патрул хизмати инспекторининг кўкрак нишони, радиоалоқа воситаси ва жезл таёғини тортиб олган фуқаро 10 ойга қамалди. Бундан бир муддат олдин Навоийда тез тиббий ёрдам шифокорини ҳақоратлаб, таҳқирлаган ҳолатга бевосита вазирлик мурожаатидан сўнг ҳам айбдор шахс 15 сутка қамоқ ва озгина жарима билан қутулиб кетганлигини қандай баҳолаш мумкин?, - деб ёзади вазирлик.

Хабар сўнгида Ўзбекистонда айни дамда шифокорларни таҳқирлаш, уларга тажовуз қилиш учун қонуний жазо чораси кучайтириш мақсадида қонунларга қўшимчалар киритилаётганини хабар қилган ва келажакда ушбу вазият ижобий томонга ўзгаришига умид билдирган.

Янгиликлар лентаси
0