Ҳодисалар

Тошкент аэропортида “олтин” сервиз олиб ўтмоқчи бўлган аёл тўхтатилди

© Пресс-служба ГТК РУзИзъятые ГТК РУз ювелирные украшения
Изъятые  ГТК РУз ювелирные украшения - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент халқаро аэропортида божхоначилар идишлар тўпламида 3 килограммдан ортиқ заргарлик буюмларини аниқлашди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Тошкент халқаро аэропортида божхоначилар идишлар тўпламида 3 килограмм заргарлик буюмларини аниқлашди, деб хабар қилди божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, шу кунларда Тошкент халқаро аэропортида хориждан учиб келган фуқаро К.Н.нинг ҳатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва у божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада аёл олиб келган идишлар тўпламида 3 килограмм заргарлик буюмлари яширинганлиги аниқланди.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳуқуқбузарлик юзасидан божхона суриштируви ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала