Жамият

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига қўшимча вазифалар юкланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСчетчик воды
Счетчик воды - Sputnik Ўзбекистон
“Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлиги ва сифатини таъминлашни мувофиқлаштириш соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди. Бу президентнинг тегишли фармонида кўзда тутилган.

Кран в ванной комнате, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Иссиқ сув, “ёпиқ тизим” ва тежамкорлик – Мирзиёев аниқ топшириқлар берди

Шу муносабат билан вазирлик зиммасига бир қатор қўшимча вазифалар юкланди.

Жумладан, вазирлик сув балансининг ягона ахборот тизимини яратган ҳолда Ягона давлат сув фонди сувларининг миқдорий ва сифат кўрсаткичлари тўғрисида маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва тизимлаштириш орқали республиканинг ягона сув балансини шакллантиришни ташкил этади

Вазирликнинг марказий аппарати таркибига Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш каби масалаларга масъул бўлган вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилди.

Вазирлик марказий аппарати таркибида қуйидагилар тузилди:

- Ягона сув балансини шакллантириш ва мониторинг қилиш бош бошқармаси;

- Ягона давлат сув фонди сувларининг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш бошқармаси;

- Сув таъминоти ва сув чиқариш тизимларига замонавий технологияларни жорий этиш бошқармаси.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала