Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентга келди

© УзА / Темур МамадаминовПрезидент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов прибыл в Ташкент
Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов прибыл в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гурбангули Бердимуҳамедов бугун Шавкат Мирзиёев билан учрашиб Туркманистон ва Ўзбекистон ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентга келди. Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди, деб хабар қилмоқда УзА. 

"Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевнинг таклифига амалий ташриф ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган", - дейилган хабарда. 

Туркманистон делегацияси расмий кутиб олиш маросимидан сўнг хорижий делегациялар қароргоҳига йўл олди.

© УзА / Темур МамадаминовПрезидент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов прибыл в Ташкент
Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентга келди  - Sputnik Ўзбекистон
Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов прибыл в Ташкент

Хабарда айтилишига кўра, бугун Ўзбекистон ва Туркманистон президентларнинг учрашуви режалаштирилган. Учрашувда давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳалар ҳамда минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиши режалаштирилган.

© УзА / Темур МамадаминовПрезидент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов прибыл в Ташкент
Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентга келди  - Sputnik Ўзбекистон
Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов прибыл в Ташкент
Янгиликлар лентаси
0