КХТШ янги бош котиби тасдиқланди

© Sputnik/Виктор ТолочкоГоссекретарь Совета безопасности Станислав Зась
Госсекретарь Совета безопасности Станислав Зась - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатларнинг Бишкек шаҳридаги учрашувида ташкилотнинг янги бош котиби тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Беларусь Хавфсизлик кенгаши раҳбари Станислав Зась КХШТнинг янги бош котиби бўлади. Бу ҳақда КХШТнинг бош котиби вазифасини бажарувчи Валерий Семериков журналистларга маъум қилди.

“Бугун президентлар Станислав Засни табриклашди. У 2020 йил 1 январдан бош котиб бўлади”, - дея Семериков сўзларидан келтиради Sputnik Қирғизистон.

Беларусь вакили ташкилотга кейинги 3 йил мобайнида раҳбарлик қилади.

Бугун Бишкекда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков раислигида КХШТнинг саммити бўлиб ўтди. Унда Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев, Россия президенти Владимир Путин ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон иштирок этишди.

Янгиликлар лентаси
0