Сиёсат

Назарбоев Марказий Осиё етакчилари учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келди

© Фотохост-агентствоПрезидент Казахстана Нурсултан Назарбаев
Президент Казахстана Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистоннинг биринчи президенти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Тошкентга етиб келди

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Елбаси Нурсултон Назарбоев Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг биринчи президенти матбуот-котиби Айдос Укибай ўзининг Twitter-аккаунтида хабар берган.

​Матбуот-котиб маълумотига кўра, Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон пойтахтига президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан йўл олган.

Аэропортда Қозоғистоннинг биринчи президентини протоколга мувофиқ Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Саммитда минтақанинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Биринчи учрашув 2018 йилнинг 15 март санасида Қозоғистон пойтахтида ўтказилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала