Ўзбекистонда тадбиркор ҳукумат лавозимларида ишлаши мумкинми - партиялар баҳси

© Sputnik / Роман Галкин / Медиабанкка ўтишПеред входом в пункт обмена валюты
Перед входом в пункт обмена валюты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қандай қилиб давлат хизмати ва бизнесни уйғунлаштириш мумкин? Ахир бизнес билан "хайрлашиш" ҳамиша ҳам осон кечавермайди, чунки давлат хизмати ҳам абадий эмас. Ўзбекистондаги сиёсий партиялар вакиллари шу саволга жавоб беришга уриндилар

ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. Халқаро Пресс Клубнинг кечаги тадбиркорлик мавзусига бағишланган сессиясида ўз сайловолди ташвиқот кампаниясини бошлаб юборган Ўзбекистон сиёсий партиялари вакиллари мамлакатда ҳукумат лавозимларида тадбиркорлар ишлай оладими, деган саволни муҳокама қилдилар, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

© Sputnik / Дильшода РахматоваПредвыборные дебаты в Ташкенте сорвались из-за отключения света
Ўзбекистонда тадбиркор ҳукумат лавозимларида ишлаши мумкинми - партиялар баҳси - Sputnik Ўзбекистон
Предвыборные дебаты в Ташкенте сорвались из-за отключения света

Ўзбекистон Либерал демократик партияси (ЎзЛиДеП) сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси котибияти раҳбари Нуриддин Муродов саволга жавобан "партия бундай маълумотга эга бўладиган ташкилот эмас"лигини маълум қилди ва тарихда суд ҳукмлари билан ўз исботини топган бундай жиноий ҳолатлар учраб туришини айтди. "Шу учун биз декларация тизимини яхши йўлга қўйишимиз мумкин", деди масалага ечим тариқасида у. Муродовнинг сўзларига кўра, прокуратура, суд ёки Сенат ходимлари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас. "Лекин беш йиллик фаолиятим давомида тадбиркорлик билан шуғулланиб келган депутат ўз бизнесидан буткул воз кечганини кўрмаганман. Аксарият ҳолатларда депутатликка сайланган тадбиркорлар ўз бизнесини вақтинча бошқанинг номига ўтказиб қўйиб, Олий Мажлисдаги фаолияти тугач, яна қайтариб олиб, бизнесини давом эттираверадилар", - деди Муродов.

Строительство Tashkent City_видео - Sputnik Ўзбекистон
Артикходжаев: ўзбек тадбиркорлари 700та инвестор жазм қилолмаган ишга қўл урди

"Адолат" социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси Умид Шоумаров эса партия бундай тадбиркор-мансабдорларни ҳатто олқишлашини билдирди.

"У хоҳ акциядор ёки йирик тадбиркор бўлсин, бугунги кунда омадли тадбиркорми, демак у ҳозирги - тадбиркорларга қийин шароитда ҳам ўзини тутвоган. Демак, у Европа андазаси асосида ишлаяпти. Демак у "маркетинг", "менежмент" ва бошқа ислоҳотларни жорий этган. Агарда бу каби тадбиркор ҳукуматда, ҳокимиятда ўз ўрнини топса, "Адолат" партияси бунга қаршилик кўрсатмайди, чунки бундай тадбиркорлар бизга эски тизимдан воз кечиб, янги тизимни жорий этишга кўмаклашаётган бўлади", - дея изоҳ берди Шоумаров.

"Адолат" партияси вакили шунингдек, бундай ҳолатлардан "жиноят аломатларини" излаш ноўрин, дея таъкидлаб, Ўзбекистондаги ҳар қандай мансабдор акциялар сотиб олиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Мужчина с портфелем в руках  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тадбиркорларнинг кўкрагига шамол тегади

“Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Миродил Абдураҳмонов саволга жавобни "жонли мисоллардан" бошлади. "Мана, мен бир ҳокимни биламан. Беш юз гектар ери бор. Қаердан пайдо бўлган бу ер? Жавоб оддий - у ҳоким бўлгунга қадар фермер эди. Нима энди, ҳоким бўлдим деб, берворсинми ўша ерни бировга? Ёки бўлмаса, бир нечта депутатларни биламан: заводи бор, катта-катта фабрикалари бор. Депутат бўлдим деб, улар ҳам бервориши керакми бу заводларни? Ўғил-қизи номига ўтказди. Бундай тадбиркорларимиз кўпроқ либерал(ЎзЛиДеп, демоқчи)лардан ўтди бундай тадбиркорларимиз", - деб таъкидлади Абдураҳмонов ва бундай ҳолатларни "нормал ҳолат". дея баҳолашини қўшимча қилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши бўлими бошлиғи Боймурод Юсупов эса аксинча, тадбиркор ҳукумат лавозимларида ишлаши мумкин эмас, деган фикрни илгари сурди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании по вопросам усиления внимания к молодежи - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев аҳолини тадбиркорликка қизиқтира олмаётган амалдорларни қаттиқ огоҳлантирди

"Агар мансабдор раҳбар у ёки бу тадбиркорликка эга бўладиган бўлса, демак у кимнингдир номи орқали ўз мансабини суиистеъмол қилган ҳолда шу тадбиркорликни юритаяпти. Демак, бу ерда қонун бузилиши ҳолатлари бўлаяпти. Чунки оддий тадбиркор билан бундай мансабдор-тадбиркор ўртасида рақобат бўлолмайди. Бизнинг партиямиз бундай ҳолатларга "коррупциянинг битта кўриниши ва қонун бузилиши", дея баҳо беради", - деди Юсупов. 

Юсуповнинг бу сўзларига "Миллий тикланиш" демократик партияси вакили Миродил Абдураҳмонов кескин эътироз билдирди.

"Кечирасиз, агар ўша одам қонунни бузса, унинг фаолиятига шундай баҳо бериш мумкин. Кечирасизу, қонунни бузмаётган бўлса биз ҳозир қанча-қанча тадбиркорларимизни ҳақорат қилиб қўйяпмиз?", - деди ХДП вакилига юзланиб "Миллий тикланиш" партияси вакили.

Янгиликлар лентаси
0