Иқтисод

Товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштириш соддалаштирилади

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишСотрудник перевозит почтовые отправления
Сотрудник перевозит почтовые отправления - Sputnik Ўзбекистон
Тегишли президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган. Лойиҳа хорижий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг инвестицияларини жалб этиш, шунингдек, давлат бюджетига тушувчи солиқ ажратмалари миқдорини оширишни кўзда тутади.

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштириш соддалаштирилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги “Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш режимини қабул қилиш тўғрисида” президент қарори лойиҳасини ишлаб чиққан. Ҳозирда умумхалқ муҳокамасига ҳавола қилинган.

Доцент кафедры экономики и финансов факультета экономических и социальных наук (ФЭСН) РАНХиГС Алисен Алисенов - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
“Бу кам эмас”: Алисенов ягона божхона тўлови ставкаси ҳақида

Божхона қўмитаси маълумотларига қараганда, республикага охирги 4 йил давомида 8 328,5 млн. долларлик ёки умумий импорт ҳажмининг 17,5% миқдорида технологик ускуналар олиб келинган.

Товарларни қайта ишлаш ва ички ишлаб чиқариш ҳажми ўртача 7,8%га ўсган.

Лойиҳа республиканинг саноат ва қайта ишлаш қувватларидан юқори даражада фойдаланиш, тайёр маҳсулот ва хизматлар экспортини ошириш, ички ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хорижий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг инвестицияларини жалб этиш, шунингдек, давлат бюджетига тушувчи солиқ ажратмалари миқдорини оширишни кўзда тутади.

2020 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ товарни божхона ҳудудида қайта ишлашга олиб кирилган товарни уни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификациялаш, қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормасини белгилаш, товарларни тақиқ ва чекловлардан истисно этиш каби талаблар ва шартларга риоя этган ҳолда йўл қўйилади.

Товарни божхона ҳудудида қайта ишлаш операциялари товарларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, шу жумладан монтаж қилиш, йиғиш ёки бошқа товарларга мослаштириш, товарни таъмирлаш, шу жумладан уни тиклаш ва иш ҳолатига келтириш, қадоқлаш, ўраш ва саралаш, товарларни тозалаш кабилардан иборатлиги белгиланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала