Истеъмол саватчаси таркибини аниқлаш учун бир неча йил керак – вазир

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишПродажа куриных яиц в регионах России
Продажа куриных яиц в регионах России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда истеъмол саватчасига 50та товар киритилади. Маҳсулотлар аҳоли турар жойи, ёши, турмуш тарзи ва анъаналарга кўра фарқ қилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Аҳолининг яшаш минимуми ҳамда истеъмол саватчаси таркибини аниқлаш учун бир неча йил кера бўлиши мумкин, деди иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хужаев, Сенатнинг 24 ялпи мажлисида.

Продажа куриных яиц в регионах России - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда "яшаш минимуми" ва "истеъмол саватчаси" тушунчалари жорий этилади

Яшаш минимуми ва истеъмол савати бир-бири билан чамбарчар боғлиқ бўлган тушунчалардир. Уларнинг бирини иккинчисидан алоҳида тартибда аниқлаб бўлмайди. Ушбу кўрсатгичларни аниқлашда Ўзбекистон ҳам хорижий давлатлар тажрибасини ҳам МДҲ давлатлари тажрибасини ўрганган. Хусусан, Россия ва қўшни Қозоғистон тажрибасидан. Масалан Россияда истеъмол саватини мувозанатга келтириш учун 10 йил вақт кетган, деди вазир.

Ҳозирча маълум бўлишича, Ўзбекистонда истеъмол саватчасига 50та озиқ-овқат маҳсулотлари киритиш режалаштирилган. Лекин, истеъмол саватчаси аҳоли турар жойи, машғулоти ва ёшига қараб фарқ қилиши мумкин. Ундан ташқари тарихий анъаналар, шаҳар ёки қишлоқ шароитида яшаши ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу йўналишда Ўзбекистонда изланишлар пухта ва чуқур олиб борилмоқда. Айни дамда Ўзбекистон истеъмол саватини аниқлаш методикасини ишлаб чиқмоқда. 2019 йил бошидан буён Тошкент ва Фарғона вилоятларида ушбу йўналишда синов тариқасида истеъмол саватчаси таркиби аниқланиб, ҳисоботлар ҳар чоракда тайёрланмоқда, деди вазир.

Янгиликлар лентаси
0