Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси бош мураббийи оламдан ўтди

© Министерство спорта УзбекистанаТренер футболистов-ампутантов Рустам Кариев
Тренер футболистов-ампутантов Рустам Кариев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рустам Кариев бошчилигида Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси 4 карра жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритишга муваффақ бўлган.

ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Ўзбекистон ампутантлар терма жамоасининг 4 карра жаҳон чемпиони унвони сазовор бўлишига ҳисса қўшган бош мураббий Рустам Кариев 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабарига таяниб хабар қилмоқда.

Рустам Кариев 1951 йил 15 январда Сурхондарё вилоятида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, ҳарбий сифатида фаолият олиб борган ва капитан даражасигача кўтарилган.

1988 йилда эса Афғонистондаги жангларда жароҳатланиб, ногирон бўлиб қайтган собиқ ҳарбийлардан иборат “Матонат” ногирон-ампутантлар жамоасини тузади. 1998 йилда жамоанинг номи “Байналминал”га ўзгартирилди.

Шу вақт давомида “Байналминал” жамоаси 11 карра Россия очиқ чемпионати ғолиби, кўп бора “Рождество кубоги”, икки карра МДҲ кубоги соҳибига айланган. Бундан ташқари, асосини “Байналминал” жамоаси аъзолари ташкил этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 карра жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритади.

Рустам Кариевнинг мамлакатда ногирон-ампутантлар спортини ривожлантириш йўлидаги хизматлари мамлакат томонидан муносиб рағбатлантирилган ҳолда “Дўстлик” ордени ва қатор юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Sputnik Ўзбекистон таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Янгиликлар лентаси
0