Жамият

Электр токини маҳаллий станциялар кўтара олмаётгани ҳақидаги хабар нотўғри экани айтилди

© Sputnik / Мариус Баранаускас / Фотобанкка ўтишВысоковольтные линии
Высоковольтные линии - Sputnik Ўзбекистон
Аввалроқ ОАВларда 1 декабрдан бошлаб “Туркманэнерго” етказиб бераётган электр энергиясини маҳаллий подстанциялар кўтара олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Туркманэнерго”дан етказилиб берилаётган электр энергиясини маҳаллий подстанциялар кўтара олмаяпти” деган хабарлар нотўғри эканини маълум қилди.

Таъкидланишича, 1 декабрдан бошлаб Туркманистондан ўзаро имзоланган шартномага кўра, электр энергиясини етказиб беришни бошланган ва шу куни жами 14,9 млн. кВт.с электр энергияси етказиб берилган.  2 декабрь куни эса  электр энергиясини етказиб бериш 15,4 млн. кВт.соатни ташкил этган.

Линии электропередач, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Туркманистон Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб беришни бошлади

Хабарда электр энергиясини етказиб бериш шартномада белгиланган, келишилган графиклар ва миқдорлар асосида амалга оширилаётгани алоҳида таъкидлаган.

Маълум қилинишича, жорий режимларда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тасаруффидаги электр тармоқлари ва подстанциялари шартномада белгиланган миқдордаги электр энергиясини ҳудудий тармоқлар чегарасигача чекланишларсиз етказиб бериш имкониятига эга.

Аввалроқ ОАВларда “Туркманистондан келган электр энергияси сабабли Самарқанддаги баъзи туманларда электр энергияси вақтинча ўчирилади” сарлавҳали материал эълон қилинган эди. Унда 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистонга “Туркманэнерго”дан етказиб берилаётган электр энергиясини маҳаллий подстанциялар кўтара олмаётгани айтилган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала