Жамият

ХОҚ президенти Алишер Усмоновни тақдирлади

© Пресс-служба НОК УзбекистанаТомас Бах Халқаро қиличбозлик федерациясининг Конгрессида Алишер Усмоновни тақдирлади
Томас Бах Халқаро қиличбозлик федерациясининг Конгрессида Алишер Усмоновни тақдирлади - Sputnik Ўзбекистон
Халқаро Олимпия қўмитаси президенти қиличбозликнинг барча 12 йўналишини Олимпия ўйинлари дастурига киришида улкан ҳисса қўшган Алишер Усмоновни қўмитанинг махсус совғаси билан тақдирлади.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Алишер Усмоновни қўмитанинг махсус совғаси билан тақдирлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, Усмонов қиличбозликнинг барча 12 йўналишини ҳам Олимпия ўйинлари дастурига киришида улкан ҳисса қўшганлиги учун тақдирланган.

Бизнесмен Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Усмонов фонди "МИСиС" филиали фаолиятини молиялаштиришда давом этади

Тақдирлаш маросими Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги Конгрессида бўлиб ўтган. Унда МОҚ президенти, Марказий Осиё ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Гулнора Саидова ҳам иштирок этган.

Конгресс доирасида йил якунлари бўйича ҳам қатор номинациялар бўйича тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтган.

Шунингдек, Конгресс давомида Кабо-Верде, Кения, Оман ва Папуа-Янги Гвинея каби мамлакатлар Халқаро қиличбозлик федерацияси аъзо бўлишди. Шу тариқа халқаро ташкилотга аъзо мамлакатлар сони 157 тага етди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала