Дунёда

“Мия ўлими”: Трамп Франция етакчисининг НАТО ҳақидаги сўзларини танқид қилди

© REUTERS / Vincent KesslerПрезиденты Франции и США Эммануэль Макрон и Дональд Трамп Трамп в Париже, Франция
Президенты Франции и США Эммануэль Макрон и Дональд Трамп Трамп в Париже, Франция - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ президенти Дональд Трамп Франция президенти Эммануэл Макроннинг НАТО “мия ўлими” ҳақидаги сўзларини танқид остига олди.

ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Франция президенти Эммануэл Макроннинг НАТО “мия ўлими” ҳақидаги сўзларини танқид остига олди.

Президент США Дональд Трамп с женой Меланией садятся в вертолет на лужайке перед Белым домом, Вашингтон - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Трамп вертолётга чиқишдан олдин рафиқасини “унутди” - видео

Илгарироқ, Макрон The Economist журналига берган интервьюсида, НАТО иттифоқ ичидаги мувофиқлаштиришни бутунлай йўқотди, буни “мия ўлими” деб таърифлаш мумкин.

Унинг сўзларига кўра, НАТОда АҚШ ва бошқа шериклар ўртасида стратегик қарорлар бўйича мувофиқлик йўқ.

“Франция яхши иқтисодий аҳволда эмас, уларда вазият оғир. Францияда бундай қийишчиликлар дуч келганда, бу кескин баёнот. “Сариқ нимчалар” билан нима бўлаётганига қаранг, бундай баёнотларни бериш мумкин эмас. Бу ҳурматсизлик белгиси”, - деди Трамп.

Трамп НАТО давлатлари етакчилари саммитида иштирок этиш учун Лондонга келди.

АҚШ президенти фикрига кўра, “Ҳеч ким Франциячалик, НАТОга муҳтож эмас”.

“НАТО буюк мақсадга хизмат қилади... Бундай баёнот 28 давлат учун ҳақоратли ҳисобланади”, - деб қўшимча қилди АҚШ етакчиси.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала