Иқтисод

Ўзбекистонда HUMO терминаллари Mastercard карталарини қабул қилишни бошлади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишБанковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard
Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard - Sputnik Ўзбекистон
Mastercard карта эгалари бутун мамлакат бўйлаб ўрнатилган 170 мингдан ортиқ терминаллар орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Энди Mastercard карта эгалари бутун мамлакат бўйлаб товар ва хизматлар учун ҳақни HUMO карталарига хизмат кўрсатадиган терминаллар орқали тўлашлари мумкин. Бу ҳақда Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) хабар қилди.

Карта Master Card - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
MasterCard Ўзбекистоннинг Humo тўлов тизимини ривожлантиришда ёрдам беради

“Биз учун мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун янада кенгроқ қулайликлар яратишга кўмаклашадиган  халқаро тўлов тизимлари билан ҳамкорликда бу жуда муҳим қадам. Шуни қайд қилишни истардикки, булутли янгиланиш туфайли функционални ишга тушириш учун  банкка бориб ўтиришнинг ҳожати йўқ: HUMO терминаллари Mastercard тўловларини қабул қилиш учун тайёр”, – дейди МБПМ директори Шуҳратбек Қурбонов.  

Ҳозирги вақтга келиб Mastercard карталари эгалари бутун Ўзбекистон бўйлаб жойлашган 170 мингдан ортиқ терминал орқали товар ва хизматлар ҳақини контактсиз тўлашлари мумкин.

Mastercard᾽нинг Грузия ва Марказий Осиё бўйича бош директори Игорь Степанов ушбу янгилик Ўзбекистонда  туризмни ривожлантиришга кўмак беради, шунингдек мамлакат иқтисодиётини янада очиқ ва ҳаракатчан қилувчи нақдсиз тўловларнинг янада жадалроқ ривожланишига замин яратади деб ҳисоблайди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала