Дунёда

АҚШ вакиллар палатаси Россиянинг "G7"даги иштирокига қарши резолюция қабул қилди

© Sputnik / Iliya Pitalev / Фотобанкка ўтишВывешивание флага России у международного выставочного центра INTEX Osaka перед открытием саммита "Группы двадцати" в японской Осаке
Вывешивание флага России у международного выставочного центра INTEX Osaka перед открытием саммита Группы двадцати в японской Осаке - Sputnik Ўзбекистон
Резолюцияда айтилишича, Россия қўшниларининг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилмагунига қадар ҳамда демократик жамият стандартларига амал қилмагунича "G7"га қайтмаслиги керак

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. АҚШ Конгресси вакиллар Палатаси Россиянинг "Катта еттилик"даги иштирокига қарши резолюция қабул қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Президенты Франции и США Эммануэль Макрон и Дональд Трамп Трамп в Париже, Франция - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
“Мия ўлими”: Трамп Франция етакчисининг НАТО ҳақидаги сўзларини танқид қилди

Ҳужжат учун 339 конгрессмен овоз беришган, қаршилар – 71. Қарор қонун кучига эга эмас – у тавсиявий характерга эга, шунинг учун ижроия ҳокимияти унга риоя қилишга мажбур эмас.

Резолюцияда айтилишича, Россия қўшниларининг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилмагунига ҳамда демократик жамият стандартларига риоя қилмагунига қадар "G7"га қайтмаслиги керак.

Илгари ушбу ҳужжат вакиллар палатасининг ташқи ишлар қўмитаси томонидан маъқулланган эди.

 G8 форматини эҳтимолий тикланиши хақида сал олдин АҚШ президенти Дональд Трамп август ойида гапирган эди. Ўшанда у Россия етакчиси Владимир Путинни АҚШда бўлиб ўтадиган G7 саммитига таклиф қилиш ниятида эканлигини айтган. Трампнинг сўзларига кўра, Москва билан биргаликда кўплаб халқаро масалаларни муҳокама қилиш мантиққа яқинроқ.

Шунга қарамай, "Еттилик" бу масала бўйича келишувга эриша олмади. Германия канцлери Ангела Меркель G8 форматини қайта тиклаш масаласини Украина низосининг бартараф этилиши билан боғламоқда.

Владимир Путин ўз навбатида, Москва мулоқотга тайёрлигини ва G8 форматини тикланишини истисно этмаслигини, лекин бу асосий мақсад эмаслигини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала