Боғчадан 180 млн сўмлик талон-тарож қилган мудира ишдан ҳайдалди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишДети и воспитатели детского сада
Дети и воспитатели детского сада - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қибрайдаги боғчада 180 миллион сўмлик болалар озиқ-овқатини талон-тарож қилган мудира ишдан ҳайдалди.  

ТОШКЕНТ, 4 дек  - Sputnik. Мактабгача таълим вазирлиги Қибрайдаги 25-сонли болалар боғчасида 180,4 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларининг талон-торож қилинганлиги аниқлади, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Хусусан, боғча омборида 33 хил турдаги 21,6 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсуотлари камомади, 2018-2019 йиллар давомида 4,1 тонна 134,7 млн. сўмлик гўшт ҳамда 7,9 минг литр 24 млн. сўмлик сут маҳсулотлари тарбияланувчиларга берилмасдан ўзлаштириб юборилгани аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура Департаменти ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича туман прокуратурасига юборилган.

Тошкент вилояти МТБ бошлиғининг 27.11.2019 йилдаги буйруғига асосан Қибрай туманидаги 25-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси З.С. эгаллаб турган лавозимдан озод этилган.

Янгиликлар лентаси
0