Жамият

Фарғона ҳокими хусусий мулкни олиб қўйди: Адлия вазирлиги муносабат билдирди

Ушбу ҳолат бўйича жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун прокуратура органларига тегишли материаллар тайёрланмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниев тадбиркорнинг хусусий мулкини ноқонуний равишда олиб қўйди. Шундан сўнг Адлия вазирлиги ҳоким қарорини бекор қилиш бўйича тақдимнома киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Ҳокимнинг 19 сентябрдаги 965-сонли қарори билан “Constant Trading” МЧЖга тегишли хусусий мулк ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг мулклари олиб қўйилган.

“Фарғона ҳокими ваколат доирасидан четга чиқиб, тадбиркорларни хусусий мулк ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда уларга тегишли йирик объектларни бир неча йиллардан буён бўш турганлиги ҳамда самарали фойдаланилмаётганлиги важи билан ҳокимлик захирасига олган”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, киритилган тақдимнома ижросини вазирлик ўз назоратига олган. Ушбу ҳолат бўйича жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун прокуратура органларига тегишли материаллар тайёрланмоқда.

Шуҳрат Ғаниев айбини тан олиб кечирим сўради

Хабарда Адлия вазирлиги хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини чинакам ҳимоясини таъминлаш бўйича барча зарурий чораларни кўришини қўшимча қилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала