Германия Россия элчихонасининг икки ходимини чиқариб юборади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишФлаг Германии на здании Рейхстага в Берлине
Флаг Германии на здании Рейхстага в Берлине - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Spiegel онлайн-журнали хабарига кўра, тергов бу ҳодисани "профессионал режалаштирилган ва амага оширилган буюртма қотиллик", дея баҳоламоқда. Ушбу қотиллик буюртмачилари ёки жиноят дунёси вакиллари ёки чет эл разведкаси бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Германия Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчихонасининг икки ходимини давлатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Ходимларга эндиликда Германияга кириш таъқиқланган. Ушбу сиёсий можаро Грузия фуқаросининг Берлинда ўлдирилиши ҳодисаси билан боғлиқ, деб ёзади РИА Новости.

Визит президента РФ В. Путина в Туркмению - Sputnik Ўзбекистон
Путин баёноти: НАТОнинг кенгайиши Россия учун таҳдиддир

"Бугун бош прокурор ушбу иш юзасидан суриштирувни ўз зиммасига олди, қотиллик Россия Федерацияси давлат органлари ёки Россия Федерацияси таркибидаги Чеченистон Республикасининг худди шундай органлари буюртмасига биноан амалга оширилганини тасдиқловчи етакрлича далиллар мавжуд", - дейилади ТИВ баёнотида.

Spiegel нашри Германия ТИВ мамлакатдаги Россия элчиси Сергей Нечаевни чақиртириб, унга нота топширгани ҳақида хабар берган. Германия ташқи ишлар маҳкамаси ушбу нотада Россияни Торнике К. қотиллиши иши бўйича бош прокуратура билан ҳамкорлик қилишга чақирган.

Федерация кенгашининг халқаро масалалар бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Андрей Климов РИА Новостига берган изоҳида, Москва жавоб қайтаришини маълум қилган.

Национальный флаг Китая - Sputnik Ўзбекистон
Хитой "Скрипаль иши" туфайли совуқ уруш фикрларидан воз кечишга чақирди

"Халқаро амалиёт мавжуд, уни биз ўйлаб топмаганмиз, у Россия томони чиқариб юборилган дипломатлари саноғига тенг дипломатларни жавобан чиқариб юборишини назарда тутади. Россиянинг бундай ишни амалга ошириши учун барча асоси мавжуд", - деди у.

Сал олдин ОАВлар Германия канцлери Ангела Меркель ҳукумати агар Москванинг Грузия фуқароси ўлдирилишида алоқадорлиги аниқланса, у ҳола унга қарши дипломатик ёки бошқа санкцияларни киритиши мумкинлиги ҳақида хабар беришган эди.

Россия етакчиси матбуот-котиби Дмитрий Песков қотиллик ва "расмий Россия" ўртасида алоқа мавжудлигини кўплаб маротаба инкор этган.

Берлинда нима юз берганди?

Ёз фаслининг охирида 40 яшар Грузия фуқароси Моабит ҳудудида номаълум шахс томонидан отиб ўлдирилган. Berliner Kurier нашри маълумотларига кўра, эркак бошидан яраланган ва ҳодиса жойида вафот этган. Орадан бир неча кун ўтиб, полиция 49 яшар россияликни қўлга олган, прокуратура эркак ёнидан қурол топилганини билдирган.

Британские полицейские ведут расследование на месте отравления Сергея и Юлии Скрипалей, Солсбери, 13 марта 2018 года - Sputnik Ўзбекистон
Лондон Кремлнинг Скрипаль ишига алоқадорлигига оид ҳеч қандай далил йўқлигини тан олди

Spiegel онлайн-журнали хабарига кўра, тергов бу ҳодисани "профессионал режалаштирилган ва амага оширилган буюртма қотиллик", дея баҳоламоқда. Ушбу қотиллик буюртмачилари ёки жиноят дунёси вакиллари ёки чет эл разведкаси бўлиши мумкин.

Худди шу нашр 30 август куни гумондор Россия махсус хизмати агенти бўлиши мумкинлиги ҳақида материал эълон қилган эди. Мақола муаллифларининг таъкидига кўра, виза олиш учун ҳужжат топширган гумондорнинг исми Россия маълумотлар банкида мавжуд эмас, унинг хорижга чиқиш паспорти рақами эса "Бош разведка бошқармаси ҳарбий разведка ходимларига ҳужжат тақдим этган" ИИВга ишора қилмоқда.

ГФР ҳукумати расмий вакили Штеффен Зайберт ҳукумат "ОАВ хабарларини эътиборга олишгани" ҳақида баёнот қилган.

Янгиликлар лентаси
0