Парламент сайловларига нечта кузатувчи келади?

Oбуна бўлиш
Ишонамиз, лекин барбир кузатамиз - Ўзбекистонда 22 декабр куни бўлиб ўтиши кутилаётган парламент сайловларига қаерда неча киши келиши ҳақида Sputnik инфографикаси.

Ўзбекистонда 22 декабр куни бўлиб ўтиши кутилаётган парламент ва маҳаллий кенгаш сайловларини 700дан ортиқ кузатувчилар кузатиб боришади. 

Бу сафарги сайловлар, аввалгиларидан фарқли ўлароқ равишда мутлақ янги тартибда, янги қонунга асосан ўтказилади. Бу сафар илк бор сайловчилар ягона электрон рўйхатини жорий этилади. Айни дамда ушбу рўйхатга 18 ёшга тўлган, овоз бериши ҳуқуқига эга бўлган 20,6 миллион фуқаро киритилган.

Шунингдек, сайловда кузатувчи бўлиши мумкин бўлган фуқаролар тоифалари ҳам кенгайтирилган. Масалан, олдин кузатувчилар сафига фақат сиёсий партиялар вакиллари ва хорижий кузатувчилар кирган бўлса, энди оддий ўзбекистонликлар, маҳаллар вакиллари ҳам сайловнинг қонуний ўтказилаётганини кузатиб боришлари мумкин.

Парламент сайловларига қаерда неча нафар кузатувчи келиши ҳақида Sputnik инфографикасида батафсил танишинг.

 

Янгиликлар лентаси
0