Дунёда

Польша президенти Россияни НАТО душмани деб аташдан бош тортди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишПрезидент Польши Анджей Дуда
Президент Польши Анджей Дуда - Sputnik Ўзбекистон
Анжей Дуданинг сўзларига кўра, Москва билан музокаралар олиб бориш керак, чунки Россия қўшни ва ҳамкор бўлади

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Польша президенти Анжей Дуда Россияни НАТО душмани деб ҳисобламайди.

“Душман йўқ. Бугунги кунда битта ҳам душман йўқ (НАТОнинг – таҳр.). Эҳтимол, террорчилик хусусиятга эга нодавлат ташкилотларни душман деб аташ мумкин”, - дея жавоб қилган Дуда журналистларнинг  Россия НАТОнинг душманими деган саволига. РИА Новости унинг сўзларидан иқтибос келтирган.

“Бу бизнинг ҳамма ишларда ҳам келишмайдиган қўшнимиз”, - дея қўшимча қилган у.

Дуданинг сўзларига кўра, Москва билан музокаралар олиб бориш керак, чунки Россия қўшни ва ҳамкор бўлади.

Ўлик мия билан юбилей. Россия НАТОдаги келишмовчиликлардан наф кўрадими?

Россия кўп маротаба бирор киши учун таҳдид туғдирмаслигини маълум қилган, аммо унинг манфаатлари учун бўлган эҳтимолий хавфларни эътиборсиз қолдирмайди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader