Ўқитувчиларни лицензиялаш – яна бир коррупцион бойиш манбаига айланмаслиги керак - Хасавов

© Фото из личного архива Арслана ХасавоваГлавный редактор "Учительской газеты" Арслан Хасавов
Главный редактор Учительской газеты Арслан Хасавов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Босқичма-босқич лицензиялаш – самарали чора, лекин уни эҳтиёткорлик билан татбиқ этиш лозим деб ҳисоблайди “Ўқитувчилар газетаси” бош муҳаррири.

ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Ўқитувчиларни лицензиялаш – бу бутун дунёда қабул қилинган тажриба, Ўзбекистонда ҳам уни қўллаш фойда келтириши мумкин, деб ҳисоблайди “Ўқитувчилар газетаси” бош мухаррири Арслан Хасавов, Sputnik мухбири хабарига асосан.

- Лекин шу билан бирга лицензиялаш тизими ўқитувчилар йўлида яна бир тўсиққа, яна бир коррупцион бойиш манбаига айланмаслиги керак. Бундан айниқса эндигина олийгоҳни тугатган ёш ўқитувчилар зарар кўриши мумкин. Ҳар қандай лицензиялаш тизими биринчи навбатда объектив бўлиши керак, - деб ҳисоблайди бош муҳаррир.

Шунингдек, Хасавов айтишига қараганда, Ўзбекистонда мактабларда учраётган буллинг ва зўравонлик ҳолатлари, ўқитувчилар тайёрлашда психиологик тайёргарликнинг етишмаётганлигидан дарак беради. Чунки ўқитувчилардан баъзан ўқувчиларни руҳий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ҳақида маълумот бериш балким бироз дипломатик ёндашув ҳам талаб қилинади.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2030 йилгача махсус имтиҳонлар ўтказиш орқали мактаб ўқитувчилари ва директорлари фаолиятини лицензиялаш режалаштирилмоқда. 2021 йилга келиб ўқитувчиларнинг умумий сонидан 5%, 2030 йилгача – 15-30% гачаси лицензия олиши кутилмоқда.

Ўзбекистон ушбу амалиётни дунёнинг етакчи АҚШ, Франция, Россия ва бошқа давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширмоқда.

Хасавов: лицензирование учителей - полезная мера, но это не должно стать барьером
Янгиликлар лентаси
0