Ўзбекистон “Новапорт”га аэропортларни 30 йилга топширишга қарши

© YouTubeКак будет выглядеть новый терминал аэропорта Самарканда - фото
Как будет выглядеть новый терминал аэропорта Самарканда - фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг аэропортлар бошқарувчи компанияси "Новапорт" Ўзбекистон аэропортларини бошқариш бўйича 30 йилдан кам муддатга шартнома имзолашга қарши.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати ва “Новапорт” компанияси орасида олиб борилаётган музокаралар боши берк кўчага кириб қолди, деб хабар қилмоқда "Коммерсант" нашри.

“Новапорт Самарқанд, Наманган ва Ургенч аэропортларини бошқарувга олиш шартномаси ҳақида келишувга эриша олмаяпти. Компания аэропортларни концессия шартномасини бўйича 30 йилдан ортиқ муддатга олишни режалаштирмоқа, лекин маҳаллий ҳукумат бунга мутлақ қарши”, - дейилган хабарда.

"Новапорт" сармоядори Роман Троценко айтишига қаргандан музокарлар ҳали якунига етмаган, аэропортларга қизиқиш сақланиб қолмоқда.

Новый международный терминал аэропорта Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент аэропорти хусусийлаштирилиши мумкин

Бироз олин Ўзбекистон аэропортларини реконструкция қилишдан манфаатдор бўлган яна бир инвестор топилгани ҳақида хабар берган эдик. Япониянинг Сумитомо корпорейшн компанияси Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Фарғона ва Термиз аэропортларини концессия шартномаси асосида бошқаришни таклиф қилган эди.

Маълумот учун, бугунги кунда ҳаво транспорти жуда тез ривожланиб бормоқда. Шу сабабли ҳар бир шаҳарда аэропортлар муҳим транспорт бўғинига айланиб бораётгани табиий. Аэропортлар йўловчиларга ва авиакомпанияларга турли хил хизматлар кўрсатишдан ташқари, меҳмонхона, автотураргоҳ каби қўшимча даромад манбааларига эга.

Очиқ манбаалардан олинган маълумотларга кўра, Москвадаги Шереметьево эропортининг йиллик ўртача даромади 12-13 миллиард рублни (185 млн $) ташкил қилади.   

Янгиликлар лентаси
0