Хусусий меҳнат агентликлари 40 минг кишига хизмат кўрсатди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишЦентр занятости
Центр занятости - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ташкил қилинган хусусий меҳнат агентликлари сони 90тага етган ва улар 41 минг кишига хизмат кўрсатган, 1,9 минг кишини хорижга юборган.

ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Хусусий бандлик агентликлари томонидан 41,3 минг фуқароларга хизматлар кўрсатилди, деб хабар қилмокда Sputnik мухбири Меҳнат вазирлиги бошқарма бошлиғи Дилмурод Исақуловдан олинган маълумот асосида.

Хизматлар асосан Фарғона (14,2 минг), Андижон, Наманган, Самарқанд (4,3 мингдан), Бухоро (2,8 минг) Қашқадарё (2,4 минг) ва Самарқанд (3,7 минг) вилоятларида кўрсатилган.

Хорижга ташкиллаштирилган тартибда юборилган фуқаролар сони -  1,9 минг кишини ташкил қилган. Фуқаролар асосан Россия, Туркия, Литва, Латвия, Польша, БАА, Исроил ва бошка мамлакатларга ишга юборилган.

Бугунги кунга келиб хусусий агентликлар сони 90 тага етказилган ва улардан 60 таси фукароларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқукини олган.

Янгиликлар лентаси
0