Тошкентда 15 декарбдан ишончли ва арзон озиқ-овқат ярмаркалари очилади

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишФорум-выставка "Госзаказ - За честные закупки"
Форум-выставка Госзаказ - За честные закупки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ярмаркаларда харидорларга сифатли ва истеъмол учун хавфсиз бўлган гўшт, сут, қандолат маҳсулотлари, мева-сабзавот консервалари, салқин ичимликлар барқарор нархда тақдим этилади.

ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik. Янги йил байрами муносабати билан пойтахт бозорларида "Ўзбекозиқовқатхолдинг"нинг озиқ-овқат ярмаркалари очилади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Покупатель в супермаркете - Sputnik Ўзбекистон
Озиқ-овқат хавфсизлиги давлат сиёсати ишлаб чиқилади

“Янги йил арафасида истеъмол бозорларида озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ошиши туфайли “олибсотарлар” томонидан нархларни сунъий ошириб юбориши ҳолатлари учраб туради. Яна бир хавотиримиз ишлаб чиқариш манбаси номаълум бўлган, инсон соғлигига хавф туғдирувчи сифатсиз, контрафакт ва контрабанда маҳсулотларнинг бозор расталаридан жой олиши билан боғлиқ.

Мана шундай ҳолатларнинг олдини олиш, Янги йил арафасида пойтахтимиздаги истеъмол бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлар нархининг барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 15 декабрдан Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорларида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси тизимидаги корхоналар томонидан озиқ – овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилади" - дейилади хабарда.

Озиқ-овқат ярмаркалари пойтахтнинг энг йирик бозорлари бўлмиш Қўйлиқ (Бектемир тумани), Сирғали (Сирғали тумани), Авиасозлар (Яшнобод тумани), Қора-Қамиш (Олмазор тумани), Наврўз (Мирзо Улуғбек тумани), Юнусобод (Юнусобод тумани), Бешёғоч бозори Қозработ филиали (Чилонзор тумани), Аския (Яккасарой тумани), Фарход (Учтепа тумани), Эски жўва (Шайхонтохур тумани), Миробод ( Миробод тумани) ҳамда Олой (Юнусобод тумани) бозорларида ташкил этилмоқда.

Ушбу ярмаркаларда харидорларга сифатли ва истеъмол учун хавфсиз бўлган гўшт, сут, қандолат маҳсулотлари, мева-сабзавот консервалари, салқин ичимликлар барқарор нархда тақдим этилади.

Янгиликлар лентаси
0