Россия

Медведев Киев билан газ битимини тузишнинг асосий шартларини айтди

© Sputnik / Александр Астафьев / Фотобанкка ўтишПремьер-министр РФ Д. Медведев провел совещание о реформировании системы компенсационных выплат по уходу за ребёнком
Премьер-министр РФ Д. Медведев провел совещание о реформировании системы компенсационных выплат по уходу за ребёнком - Sputnik Ўзбекистон
Дмитрий Медведев Украина суд қарорлари бўйича тўловларни талаб қилишни тўхтатмагунича, Москва ва Киев газ борасида келиша олмаслигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев Украина суд қарорлари бўйича тўловларни талаб қилишни тўхтатмагунича, Москва ва Киев газ борасида келиша олмаслигини маълум қилди. У бу хақда “Вести в субботу” кўрсатувига берган интервьюсида тўхталиб ўтди. РИА Новости хабарига асосан.

“Бунда ҳеч нарса рўй бермаслиги аниқ. Биласизми, “сиз яна ҳар хил суд қарорлари бўйича ҳам пул тўлашингиз керак” деб турган тараф билан газ бўйича музокараларни ўтказиб бўлмайди.  Шунинг учун, улар буни хоҳлашадими ёки йўқ, аниқки, бу ҳолатда қандайдир бир тўхтамга ёки нол вариантга  келишиш керак”, -  деди Медведев ва қарор ўзаро фойдали бўлиши кераклигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Россия Украина ўзида татбиқ этаётган Европа қонунчилиги асосида ишлашига тайёр.

"Уларга айтилди: марҳамат, бу бизга жуда мос келади, фақат уни ўзингизда татбиқ қилишни тезлаштиринглар, чунки унинг талаблари анча қаттиқ ", - дея қўшимча қилди Медведев.

Шунингдек, у Москва ва Киев газ битимининг барча бандларини келишиб олишлари кераклиги ва шундагина ҳамкорликни тиклашни, шу жумладан, Россия газини Украинага етказиб беришни тиклаш мумкинлигини таъкидлади.

Здание Нафтогаз Украины в Киеве - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Украина газ қувурини имкон қадар тезроқ сотишни истаб қолди

Бош вазирнинг эслатишича, ҳозирда Киев газни Европадан реверс орқали оляпти, Россиядан олиши мумкин бўлган нархдан анча қимматроқ нархда.

"Биз бу ҳақда украиналик ҳамкасбларга турли форматларда айтганмиз. Бу нарх пастроқ бўлиши мумкин ", деди у.

Унинг сўзларига кўра, бунинг учун фақатгина келишиб олиш кифоя.

"Қандай қилиб келишиб олиш мумкин? Ильф ва Петров асаридаги машҳур монтёр айтганидай, келишув – бу томонларнинг қаршилиги йўқлигининг маҳсули. Бирон нарсага мажбурлаш мумкин эмас. Келгуси йилдан транзит тарифингиз 5 баробарга ошди дейиш мумкин эмас", - дея тушунтиради Медведев.

Шунингдек, у Украина ҳудуди орқали газ транзитидан воз кечиш мумкин эмаслигининг сабабларини ҳам келтириб ўтди

"Шундай бўлса-да, биз европалик истеъмолчилар ҳақида, ва хусусан, украиналик ҳамкасбларимиз ҳақида ҳам ўйлашимиз керак, муаммо Киевда ҳокимият тепасида айнан ким ўтирганида эмас, аксинча халқаро мажбуриятларни қўлланилишида”,- таъкидлаганча деди хукумат рахбари.

"Биз ушбу мажбуриятларни давлатнинг бўлажак давлат раҳбарлари томонидан амал қилиниши кераклигидан келиб чиқамиз", - дея хулоса қилди у.

Газ контракти бўйича вазият

Россия газини транзити бўйича амалдаги шартнома шу йил охирида тугайди.

Президент РФ Владимир Путин и федеральный канцлер ФРГ Ангела Меркель  - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин ва Меркел Украина орқали газ транзитини муҳокама қилди

Москва фақатгина халқаро арбитражда даъволарни ўзаро рад этиш ва суд муҳокамасини тўхтатиш шартлари бажарилгандагина янги  шартнома имзоланиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Киевда бу шартларни номақбул деб ҳисоблашади. “Нафтогаз” “Газпром”га қарши даъволарини 22 миллиард долларга баҳоламоқда.

Янги битимнинг тузилиши Европа комиссияси иштирокидаги маслаҳатлашувларда муҳокама қилинмоқда. Янги уч томонлама учрашувнинг санаси ҳозирча номаълум, ҳозирда Москва ва Киев икки томонлама музокаралар олиб бормоқда.

Куни кеча Россия президенти Владимир Путин Россия ва Украина ҳар икки томон учун мақбул ечим топа олишига умид билдирган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала