Франция клуби Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишФутбол. РПЛ. Матч "Краснодар" - "Ростов"
Футбол. РПЛ. Матч Краснодар - Ростов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастлаб Испаниянинг "Севилья" клуби энди эса Франциянинг "Лион" клуби Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда. Трансфермаркет Шомуродовни бугунги кунда 2,5 миллион еврога баҳоламоқда.

ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Франциянинг “Лион” клуби кеча Москвада бўлиб ўтган “Спартак” – “Ростов” ўйинида бўлиб, Шомуродовга баҳо берди, деб хабар қилмоқда Betting insider клуб ичидаги ишончли манбаасига асосан.

“Франциянинг “Лион” клуби вакиллари “Ростов”нинг ва Ўзбекистон терма жамоасининг 24 ёшли ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг кечаги “Спартакка” қарши бўлган ўйинини томоша қилишган. Дастлаб ушбу футболчига Испаниянинг “Севилья” жамоаси ҳам қизиқиш билдирганди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов Россия премьер лигасининг энг яхши ҳужумчиларидан биридир. Айни дамда у ҳужумчилар орасида 10та гол ва 5та голга олиб келган узатма билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ундан ташқари Шомуродов 2019 йил ичида Ўзбекистон термаси таркибида ҳам 10та гол урган. Осиё қитъасида ҳам Элдор энг яхши ҳужумчилар орасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Айни дамда Шомуродов “Ростов” жамоаси билан 5 йиллик шартнома асосида ҳамкорлик қилмоқда. Transfermarkt ўзбекистонлик ҳужумчини 2,5 млн еврога баҳоламоқда.

Янгиликлар лентаси
0