Жамият

Термиз шаҳри ҳудуди кенгаяди

© Sputnik / Рамиз БахтияровУлицы Термеза
Улицы Термеза - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги қатор фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг тўлиқ қисми Термиз шаҳри таркибига ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Сурхондарё вилояти Термиз туманининг чегарасини ўзгартириш, Термиз шаҳрининг чегарасини кенгайтириш ва тасдиқлаш тўғрисида”ги масалани кўриб чиқдилар.

Зона отдыха в Термезе - Sputnik Ўзбекистон
Фото
"Ўзбекистон Ялтаси", ёхуд дипломатларни ҳайратлантирган Термиз

Назарда тутилаётган ўзгаришларга кўра, Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳудудидаги “Мангузар”, “Чегара”, “Паттакесар”, “Тинчлик”, “Алишер Навоий”, “Кокилдор ота” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудлари тўлиқ, “Нурли диёр” ва “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бир қисми (умумий ер майдони 1 561 гектар) Термиз шаҳри таркибига ўтказилади.

Қайд этилишича, бу ўзгаришлар ҳудудда аҳоли учун ижтимоий-маиший қулайликлар яратиш билан бирга, Термиз шаҳар ва Термиз туманини иқтисодий жиҳатдан бошқаришда ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу лойиҳа Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларга мувофиқ ишлаб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти таркибида янги туман ташкил этилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала