Жамият

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида мунтазам парвозлар тикланди

© Jetphotos / Mohamadreza ZeinlooСамолет авиакомпании "Zagros Airlines"
Самолет авиакомпании Zagros Airlines  - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
9 декабрь куни Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди. Аввалига парвозлар ҳафтасига бир марта амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. 9 декабрь куни Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди.  

Самолет - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ва Теҳрон ўртасида авиарейслар йўлга қўйилади

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, дастлабки авиакомпания мазкур йўналишда парвозларни ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Кейинчалик эса парвозлар частотаси ҳафтасига икки мартага етказилиши режалаштирилган.

Хабарда ёзилишича, Ўзбекистон ва Эрон ўртасида мунтазам парвозларнинг тикланиши икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга туртки беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ва Теҳрон ўртасида авиақатновлар қайта йўлга қўйилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0