“Аҳмоқона қарор”: WADA қарори юзасидан спорт афсоналарининг фикри

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишОлимпиада 2016. Фехтование. Женщины. Сабля. Командное первенство
Олимпиада 2016. Фехтование. Женщины. Сабля. Командное первенство - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ижроия қўмитаси Россияни йирик мусобақаларга иштирок этиш ҳуқуқидан 4 йилга маҳрум қилди.

Максим Огненний. Биринчи бўлиб 1980 йилда Москвада бўлиб ўтган Ёзги Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросимида Александра Пахмутова шеърига Лев Лешенко томонидан ижро этилган афсонавий қўшиғи, бугун беихтиёр инсонлар қалбида яна янгради.

Спортсменки сборной России по фехтованию на саблях и старший тренер сборной России  - Sputnik Ўзбекистон
WADA Россияни расман мусобақалардан 4 йилга четлаштирди

Афсуски, бу сафар бутун Россия ҳамжамияти учун қайғули сабаб – Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Россия спортчиларини Олимпия ўйинлари иштирок этишдан 4 йилга четлаштирди. Ташкилот келгуси Олимпия ва Паралимпия ўйинларига, шунингдек, турли спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатларида Россиянинг “тоза” спортчиларга  мамлакат байроғисиз ва мадҳиясиз иштирок этади рухсат берилиш мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилди. Россия учун Олимпия ўйинлари бошланмасдан, ўз якунига етди.

Келгуси йил ареналарда енгил атлетика ёки жамоавий спортдаги зафардан кейин Россия байроғини ҳеч ким кўрмайди ва мадҳиясини тингламайди.

Sputnik халқаро антидопинг ҳамжамияти ушбу қарори қўшни ва МДҲ мамлакатларида ўтмишдаги ва ҳозирги кунда таниқли спортчи фикрларини ўрганди.

Совет юнон-рум курашчиси, Сеул-88 Олимпия чемпиони, ҳозирда Россия кураш федерацияси президенти Михаил Мамиашвили Sputnik Грузия саволидан кейин, бир неча сония давомида тўғри сўзларни топиш учун вақт керак бўлди.

“Ҳозирча спортчиларга нима айтишни ҳам билмайман. Ташвишга соладиган нарсалар бор эди, аммо барибир ҳаммаси яхши бўлади деган умид бўлган эди. Чунки, биз ушбу мезон ва вазифаларга тўлиқ мос бўлгандик. Бутун спорт тарихимиз шуни кўрсатадики, биз ҳар қандай тизим бузилишларидан узоқдамиз. Бу алоҳида, камдан-кам учрайдиган ҳолат бўлган,” – деди Мамиашвили.

Визит главы МИД РФ С. Лаврова в Словакию - Sputnik Ўзбекистон
Лавров WADA᾽нинг Россияни четлатиш тавсиясига муносабат билдирди

Совет курашининг афсонаси WADA томонидан Россия томони допинг профилактикаси соҳасидаги кундалик ишларига аҳамият бермаганлигидан умидсизликни яшира олмади.

“4 йил олдинги воқеалардан, давлат президенти баёнотларидан сўнг, тизим бузилишни бошлади. Допинг олдини олиш учун мисли кўрилмаган чоралар кўрилди. Бу барча турдаги семинарлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар жалб қилинди. Бизда ҳар куни бажариладиган чора-тадбирлар мавжуд. Афсуски, буни ҳеч ким кўришни хоҳламади”, - деб қўшимча қилди Мамиашвили.

Ҳозирда Россия бокс федерациясининг бош котиби Умар Кремлев юз берган воқеаларга ўз муносабатини аниқроқ айтди.

“Менимча, бу, албатта, аҳмоқона қарор. Жуда нотўғри қарор, судга шикоят қилиш керак ва ўз ҳаққонийлигини исботлаш керак”, - деди Кремлев.

Ўз мамлакати байроғи остида мусобақаларда иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлган спортчилар ҳақида гапирганда, мутахассис уларга тушкунликка тушмасликни маслаҳат берди.

“Спортчилар тушкунликка тушишмасдан, олдинга юришлари керак. Чунки уларнинг бунга алоқаси йўқ. Тоза бўлган спортчилар мусобақаларда иштирок этиши керак. Мен йигитлар билан суҳбатлашдим, улар байроқ ва мадҳиясиз бормаймиз, деб айтишди, яна улар билан суҳбатлашамиз”, - деб қўшимча қилди Кремлев.

Тбилисида туғилган, совет футболчиси Гурам Ажоев WADA қароридан кейин унинг қалбида нималар бўлаётганини тасвирлашга сўз топа олмади.

“Афсуски, ҳеч нарса дея олмайман. Ақлга сиғмайди. Чунки спортчи бунга бутун умри давомида тайёргарлик кўради, бир онда уни четлаштишди. Бу катта зарба, жуда ёмон ҳолат” – деди Ажоев.

Sputnik Арманистон мухбири Россия жамоасининг амалдаги спортчиси, Ереван шаҳрида туғилган Яна Егорян билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди. Икки карра Олимпия чемпиони овозида ишонч ва профессионал ғазаб сезилди.

Церемония открытия XV летних Паралимпийских игр 2016 в Рио-де-Жанейро - Sputnik Ўзбекистон
WADA Россияни халқаро мусобақалардан 4 йилга четлаштириш пайида

“Спортчилар нима қилиши керак? Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этиш учун машқ қилиш ва ишлаш керак. Нима деса бўлади, қарор қабул қилинган, уни муҳокама қилишнинг фойдаси йўқ. Асосий вазифа – уларга биз нимага қодир эканлигимизни намойиш этиш”, - деди Егорян.

Россия чанғи спорти федерацияси раҳбари Елена Вялбе Яна Егорян сўзларига қўшилади ва спортчиларни бундан воз кечмасликка чақирди

"Шубҳасиз, таслим бўлиш керак эмас. Охиригача бориш керак. Умуман алоқаси бўлмаган спортчиларнинг тақдирини бундай ҳал этиш мумкин эмас ", - деди Вялбе.

Россия биатлон иттифоқи президенти, илгари белорус биатлончи бўлган Владимир Драчев келажакка умидвор бўлиб, "тоза" спортчилар учун келгуси Олимпиада иштирок этиш мезонлари ҳақида гапирди.

Оливер Ниггли, WADA Симпозиуми, Лондон, 2016 йил июн - Sputnik Ўзбекистон
Пушков: WADA ишончни йўқотди

"Биатлонимиз учун маълумотлар салбий. Аммо бу ерда биз иштирок этиш учун рўйхатларни қандай тузилишини кўришимиз керак. Улар баъзи қоидаларни ёзишлари керак. Уларни биз бу қоидаларни тушунишимиз учун. Бизга бу муҳим. Ахир биз тайёрланишимиз керак. Пхенчангда бўлгани каби бўлмаслиги керак,” - деди Драчев.

WADA қарори спорт бўйича арбитраж судида шикоят кўриб чиқилгандан кейин 21 кун ўтгач кучга киради. Энди россиялик спортчиларнинг тақдири нафақат уларнинг профессионал ютуқларига, балки ҳуқуқшунос ва спорт амалдорларининг курашига боғлиқ бўлади. Бу эса афсуски, спорт билан деярли боғлиқ эмас.

Янгиликлар лентаси
0