Россия

Бортников Россияда йил бошидан буён нечта жангарилар бошлиқлари йўқ қилинганини очиқлади

© Sputnik / Макс Ветров / Фотобанкка ўтишСотрудник подразделения спецназначения ФСБ России
Сотрудник подразделения спецназначения ФСБ России - Sputnik Ўзбекистон
Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников мамлакатда йил бошидан буён 32 нафар жангари, жумладан, уларнинг 9 нафар бошлиғи йўқ қилингани маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Россияда йил бошидан буён 32 нафар жангари, жумладан, уларнинг 9 нафар бошлиғи йўқ қилинган. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

У очиқлаган маълумотларга қараганда, яна 41 нафар бошлиқ, 241 нафар жангари ва 606 нафар шериклари қўлга олинган

ФСБ РФ пресекла деятельность группы российских граждан по финансированию террористов - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
ФСБ "Ҳизб ут-Таҳрир"нинг икки етакчисини қўлга олди

Бортников махсус хизмат ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига ҳужум уюштириш ва бошқа жиноятларни режалаштирган халқаро террорчилик ташкилотларининг 78 та яширин ячейкаларини фош этишга муваффақ бўлишганини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, халқаро террорчилар томонидан солаётган таҳдидлар сақланиб қолаётган бўлса-да, террорчилик жиноятлари сони камайишда давом этмоқда.

“Террорчилар террорчилик ҳаракатларини содир этишга қаратилган яширин ячейкаларни шакллантиришга уринишда давом этмоқда", - дейди Бортников

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала