Жаҳонгир Артикходжаев тадбиркорларга қандай ваъдалар берди?

© Рамиз БахтияровЖахонгир Артикходжаев, исполняющий обязанности хокима города Ташкента
Жахонгир Артикходжаев, исполняющий обязанности хокима города Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўз бизнесини ҳалол ва пок юритаётган, қонунга итоаткор тадбиркорларимиз фаолияти, кафолат билан айтишимиз мумкинки, албатта шаҳар ҳокимлиги томонидан юксак қадрланади, дейилади Артикходжаев мурожаатида.

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев жорий йил 10 ой давомида Тошкент шаҳрида тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида ҳисобот берди ҳамда янги йилда тадбиркорлар учун яратилиши кўзда тутилаётган янгиликлар билан бўлишди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Перед входом в пункт обмена валюты - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тадбиркор ҳукумат лавозимларида ишлаши мумкинми - партиялар баҳси

Рақамлар ва фактлар

Артикходжевнинг сўзларига кўра, шиддат билан ўзгараётган бугунги жараёнларда пойтахтда тадбиркорлар сони ҳам ортиб бормоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида жорий йилнинг ўтган 10 ойида 16 мингдан ортиқ янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган, йил якунига қадар яна 8 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши кутилмоқда.

Фаолиятини тўхтатган тадбиркорларнинг 4 минг нафари ўз фаолиятини 10 ой ичида қайта тиклаган.

Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган жами корхона ва ташкилотларнинг 88 фоизи кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади. Тошкент шаҳрининг ҳар 1000 нафар аҳолисига 27 та кичик корхона тўғри келмоқда ва уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 62 фоизга етди. 

Тошкент шаҳрида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг 66 фоизи кичик бизнес томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

Пойтахт тадбиркорларини қайси муаммолар кўпроқ қийнамоқда?

Таҳлилларимиз шуни кўрсатмоқдаки, Тошкент шаҳрида тадбиркорликни йўлга қўйишдаги муаммоларнинг 30-40 фоизи ер ёки бино ажратиш масаласи билан боғлиқ. 

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании по вопросам усиления внимания к молодежи - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев аҳолини тадбиркорликка қизиқтира олмаётган амалдорларни қаттиқ огоҳлантирди

"Бу масала аввало, бизнинг - ҳокимият вакилларининг тадбиркорларни рози қилишдаги энг оғриқли муаммоларимиздан бирига айланган. Бу йўналишда биз албатта очиқ, шаффоф ва адолатли янги тизим яратамиз. Бунинг учун, қисқа муддатларда Тошкент шаҳрининг Бош режасини ишлаб чиқиб, тасдиқланишини тезлаштиришимиз зарур. Бунда, биринчи навбатда шаҳримизда яратилган истироҳат боғлари ва яшил ҳудудларни келажак авлодга сақлаб қолиш, уларни бузилиб, қурилиш майдонига айланиб кетишини олдини олиш учун барча чораларни кўрамиз", - дейди Тошкент ҳокими.

Ҳоким сўзларига кўра, пойтахтда бўш ёки самарасиз фойдаланилаётган ер майдонлари ва бинолар негизида замонавий бизнес учун биноларни жойлаштириш концепциясини ишлаб чиқиб, концепция асосида тадбиркорлар учун биноларни тайёр ҳолда қуриб бериш режалаштирилмоқда.

Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи дарё ва каналлар атрофидаги ерлардан оқилона фойдаланиш мақсадида, лойиҳалар асосида тадбиркорлар учун жойлар ажратилиши ваъда қилинмоқда.

Мурожаатнинг асл мақсади

"Ушбу мурожаатимнинг асосий мақсади, бундан кейин тадбиркорлар учун ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслиги, Тошкент шаҳрида халқ депутатлари, шаҳар ҳокими, барча раҳбарлар, ҳокимлар Сизларга яқиндан кўмакчи бўлишимиз, доимий равишда тадбиркорлар оғирини енгил қилиш билан шуғулланиб, тадбиркор учун барча йўллар очиқлигини Сизларга етказишдан иборат", - дейилади мурожаат матнида.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорлик соҳасидаги ислоҳотлар бажарилишини бош вазир назорат қилади

Таъкидланишича, ҳокимлар, секторлар ва мутасадди идоралар раҳбарларига мурожаат қилиш учун тўғридан-тўғри алоқа воситаларини тадбиркорларга эълон қилиши кўзда тутилган. Яъни исталган вақтда уларга бевосита мурожаат қилиб, тадбиркорлик соҳасида учраётган тўсиқлар, муаммолар ва таклифларингизни мутасадди раҳбарларга етказиш шароитлари яратилади.

Ҳудудий ишчи гуруҳлар жойларда юриб, ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари билан бирга тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ишларни самарали ташкил этиш билан шуғулланишади.

"Бир нарсани ёдда тутинг, ўз бизнесини ҳалол ва пок юритаётган, қонунга итоаткор тадбиркорларимиз кафолат билан айтишимиз мумкинки, албатта шаҳар ҳокимлиги томонидан юксак қадрланади. Тадбиркор сифатида Ватанимиз равнақи, ҳалқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган машаққатли меҳнатингизга муваффаққиятлар тилаймиз!", деб ўз мурожаатини якунлаган Тошкент ҳокими.

Янгиликлар лентаси
0