Жамият

UzAuto Motors янги йил арафасида чегирма эълон қилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваШевроле Трекер
Шевроле Трекер - Sputnik Ўзбекистон
ЎзАвто Моторс янги йил байрами арафасида ўзининг икки моделига беш ва ўн фоизли чегирмалар эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. UzAuto Motors янги йил арафасида Ўзбекистон аҳолисини байрам билан табриклаб, айрим моделларига чегирмалар эълон қилди.

Хусусан, мижозлар автомобил нархини 100 % тўлаган тақдирда,  Malibu модели учун – 5 %, Tracker учун – 10 % чегирмалар тақдим этилади, дейилган компания хабарида.

Янги йил акцияси 11 декабрдан 22 декабрга қадар давом этади. Акцияда Malibu-2 LT 1,5 Turbo, шунингдек Tracker LT А/T ва M/T опциялари иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда UzAuto Motors харидорларга 9 хил автомобиллар таклиф қилмоқда. Улар Nexia, Damas, Labo, Spark, Cobalt, Tracker, Lacetti, Malibu, Captiva моделларидир.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала