Ўзбекистон президенти тақиқланган ташкилотлар аъзоларини кечирди – Артикова

© PixabayПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозир ҳам комиссия тўхтовсиз иш олиб бормоқда. Бош прокурор ўринбосари сўзларига кўра, судланган шахс шахсан мурожаат қилса, албатта унинг мурожаати кўриб чиқилади

ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. Ўзбекистон Конституцияси байрами арафасида мамлакат президенти томонидан афв этилган фуқароларнинг аксарияти таъқиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар эканлиги маълум бўлди.

Заключенные в колонии - Sputnik Ўзбекистон
Душманга ҳам раво кўрмаймиз бундай жойларда жазо муддатини ўташни - Артикова

Бу ҳақда бугун, чоршанба куни, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Светлана Артиқова маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев 7 декабрь "Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида"ги фармонга имзо чекиб, 92 нафар фуқарони афв этган эди.

"Шу 92 шахсдан 79 нафари тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслардир. Мен шахсан уларнинг ҳукмларини ўқидим, бевосита улар билан суҳбатлашдим. Кимдир варақа сақлаган, яна кимдир диск, яна бошқа бири қанақадир йиғилишда қатнашган... Хуллас, бевосита Ватанга хоин бўлмаган шахслар улар”, - дея изоҳ берди бош прокурор ўринбосари ва “ўша пайтда қонунчилик жуда кескин бўлганини ва бу тоифадаги шахслар узоқ муддатга жазоланганини, ўша учун ҳам президент Шавкат Мирзиёев кўпроқ шу тоифадаги шахсларни афв этганини қўшимча қилди.

Артикова, шунингдек, ҳозир ҳам комиссия тўхтовсиз иш олиб бораётганини, судланган шахс шахсан мурожаат қилса, албатта унинг мурожаати кўриб чиқилишини алоҳида қайд этди.

"Кўпинча сайёр қабулларда судланган шахснинг отаси ёки онаси, ёки аёли мурожаат қилади. Аммо комиссия томонидан бундай аризалар кўриб чиқилмайди, чунки бевосита судланган шахс ўзи мурожаат қилиши керак", - дея тушунтирди Бош прокурор ўринбосари.

Янгиликлар лентаси
0