Водийга учган самолёт ноқулай об-ҳаво сабаб Тошкентга қўнди

© Sputnik / Антон Денисов / Фотобанкка ўтишТуман самолет
Туман самолет - Sputnik Ўзбекистон
Наманган ва Фарғона вилоятларига авиарейсда бориш учун ноқулай об-ҳаво туфайли аниқ муддат ҳозирча маълум қилинмаган.

ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Бугун, 12 декабрь куни, Наманган ва Фарғона аэропортларида ноқулай об-ҳаво шароити (кучли туман) туфайли, Red-Wings авиакомпанияси Москва-Наманган йўналишида парвоз қилган РWZ405 рейси маҳаллий вақт билан 05:57 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнишига тўғри келди.

Маълум қилишларича, Тошкент аэропортида йўловчиларни кутиш учун қулайлиелар, барча шароитлар яратилган, шу жумладан иссиқ овқат ҳам мавжуд.

Соат 16:00 ҳолатига кўра, ушбу рейсдаги 219 йўловчининг 61 нафари Тошкент аэропортида қолмоқда. Red-Wings авиакомпанияси йўловчиларни меҳмонхонага жойлаштириш чораларини кўрмоқда.

Наманган ва Фарғона вилоятларига авиарейсда бориш учун ноқулай об-ҳаво туфайли аниқ муддат ҳозирча маълум қилинмаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала