Бундестаг Nord Stream 2 туфайли АҚШга "таслим бўлганини" эълон қилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСтроительство газопровода "Северный поток-2" в Ленинградской области
Строительство газопровода Северный поток-2 в Ленинградской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия газ транзитидан келадиган даромадларни йўқотишдан қўрққан Украина ва бир қатор Европа давлатлари, шу жумладан Польша, Латвия ва Литва, шунингдек ўз суюлтирилган табиий газини Европа Иттифоқида ўтказишга уринаётган АҚШ "Шимолий оқим-2" лойиҳасига қарши чиқишмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 декабрь – Sputnik. Германия ҳукумати Nord Stream-2 газ қувури атрофидаги вазият туфайли АҚШга "таслим бўлди". Шундай фикр РИА Новостига берган интервьюсида Бундестагдаги "Германия учун альтернатива" (AdG) партиясининг энергия масалалари бўйича расмий вакили Штеффен Котре томонидан билдирилди.

Строительство газопровода Северный поток-2 в Ленинградской области - Sputnik Ўзбекистон
“Шимолий оқим – 2” 2020 йилнинг ўртасида ишга тушади

"Шимолий оқим - 2", дея эслатиб ўтди депутат, Германиянинг энергетик ҳавфсизлигини таъминлаш учун ғоят муҳимдир ва бу лойиҳага "зарба беришга уриниш" Ангела Меркель ҳукуматини зудлик билан унинг ҳимоясига чиқишга мажбур қилиши керак эди.

"2018 йилда Меркель хоним "Шимолий оқим - 2" - бу Европа Иттифоқи қонунлари таъсир этмайдиган, фақатгина Германия ва Россия ўртасидаги соф иккиёқлама иқтисодий лойиҳа эканлиги ҳақида аниқ тушунча берган эди. Энди эса АҚШ "Шимолий оқим - 2"ни ўзлари томонидан аллақачон беқарорлаштирилган Украина билан боғлашга муваффақ бўлди. АҚШ босими остида федерал ҳукумат бу иқтисодий ҳужумга бўйсунди ва капитуляция қилди", - деди депутат.

Котре сўзларига кўра, Меркель бошчилигидаги ҳукумат "энди Германия манфаатларини нафақат ҳимоя қилишга, балки ифодалашга ҳам қодир эмас". У шунингдек, Украина барқарорлиги "бошқа иқтисодий лойиҳалар билан ҳеч қандай боғлиқликка эга эмас", дея қўшимча қилди.

Подготовка труб на борту судна Solitaire, для последующей укладки газопровода «Северный поток-2» в Финском заливе - Sputnik Ўзбекистон
Европарламент "Шимолий оқим — 2"ни тўхтатишга енг шимармоқда

"Шимолий оқим-2"

"Шимолий оқим-2" лойиҳаси Россия қирғоғидан Болтиқ денгизи бўйлаб Германиягача тортилган, умумий қуввати 55 миллиард кубометр газни етказиб берадиган иккита қувурни қуришни назарда тутади. Уни 2019 йилда қуриб битказиш режалаштирилган. Қувур Россия, Финляндия, Швеция, Дания ва Германия ҳудудий сувлари ёки махсус иқтисодий ҳудудлари орқали ўтади.

Россия газ транзитидан келадиган даромадларни йўқотишдан қўрққан Украина ва бир қатор Европа давлатлари, шу жумладан Польша, Латвия ва Литва, шунингдек ўз суюлтирилган табиий газини Европа Иттифоқида ўтказишга уринаётган АҚШ "Шимолий оқим-2" лойиҳасига қарши чиқишмоқда. Улар лойиҳани сиёсий ва Европа энергия хавфсизлигига таҳдид деб аташмоқда. Россия томони кўплаб маротаба ушбу лойиҳа мутлақо тижорий ва рақобатбардош эканлиги, ва у Россия газининг Украина орқали Европа Иттифоқига транзити тўхтатилишини назарда тутмаслигини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0