Германияда кўп қаватли уйда портлаш юз берди - фото

© AFP PHOTO / ODD ANDERSENСкорая помощь. Германия
Скорая помощь. Германия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Германиянинг Бланкенбург шаҳрида кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди. Оқибатда 25 киши жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Германиянинг Бланкенбург шаҳрида кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости MDR телеканалига асосан хабар қилди.

Хабарда айтилишича, бугун эрталаб маҳаллий вақт соат 8:55 да Бланкенбург шаҳридаги беш қаватли уйда портлаш юз берди.

Портлаш оқибатида 25 киши жароҳатланди. Таъкидланишича, бир киши ҳалок бўлди.

Воқеа жойида 160 нафар қутқарувчи ишламоқда, тиббиёт вертолётлари жалб қилинган.

Бинодан аҳоли тўлиқ эвакуация қилинган.

Янгиликлар лентаси
0