Жамият

Тошкентда қаровсиз қолган “Гулшан” боғи ўрнига клиника қурилади

© Хокимият ТашкентаСтоличный парк "Гулшан"
Столичный парк Гулшан - Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, қурилиш-лойиҳа ишлари боғдаги дарахтларни инобатга олган ҳолда олиб борилади. Мораторийга зид келмаган ҳолда катта дарахтлар жойида қолиб, кичик дарахтар периметр бўйлаб бошқа жойларга ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Тошкентда қаровсиз қолган “Гулшан” боғи жойида клиника қурилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги аҳоли сони кўпайиб бораётганлиги сабабли тиббиёт хизматларига эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда. Шуни инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳрида 100% давлат тасарруфида бўладиган 4 та кўп тармоқли клиника қуриш кўзда тутилган.

Сотрудники коммунальных служб обрезают деревья - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда бугун дарахтларни ёппасига кесиш "эпидемияси" кўзга ташланмаяпти - Юнусов

Клиникалар 1-Тиббиёт академияси, Боровский номидаги тиббиёт коллежи, 2-Тиббиёт Академияси ҳамда Гулшан боғи ҳудудларида барпо этилиши режалаштирилган.

Қайд этилишича, ИИВ тасарруфидаги ушбу боғ ҳозирги кунда қаровсиз аҳволга келган. Унинг ҳудудида кўп тармоқли тиббиёт клиникаси қурилиши баробарида атрофи ҳам ободонлаштирилади.

“Шуни айтиш жоизки, қурилиш-лойиҳа ишлари боғдаги дарахтларни инобатга олган ҳолда олиб борилади. Президент қарори билан эълон қилинган мораторийга зид келмаган ҳолда катта дарахтлар жойида қолиб, кичик дарахтар периметр бўйлаб бошқа жойларга ўтказилади”,  - дейилган хабарда.

Ҳокимлик буни амалга ошириш мақсадида махсус техника харид қилинганини қўшимча қилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала