Сиёсат

Эрдоған АҚШга пўписа қилди

© AFP / ADEM ALTANПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Туркия президенти Анқара Инжирлик ва Кюрежик базаларини АҚШ санкцияларига жавобан ёпиши мумкинлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 16 дек - Sputnik. Туркия президенти Таййиб Эрдоған Анқара Инжирлик ва Кюрежик базаларини АҚШ санкцияларига жавобан ёпиши мумкинлигини маълум қилди.

Комплекс ПВО С-400 Триумф заступил на боевое дежурство в Севастополе - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Туркия мудофаа вазири Анқарани С-400 харид қилишга нима мажбурлаганини тушунтирди

“Ҳар иккала томон учун ҳам АҚШ бизнинг муносабатларимизда тузатиб бўлмайдиган қадамларни ташламаслиги жуда муҳимдир. Албатта, Туркия АҚШнинг ҳар қандай санкцияларига жавоб қайтаради. Биз ўтириб ҳал қиламиз. Керак бўлса, Инжирликни ҳам, Кюрежикни ҳам ёпамиз”, - дея Туркия етакчиси сўзларидан келтиради РИА Новости.

Туркия жанубида жойлашган Аданадаги Инжирлик авиабазадан Америка ҳарбий-ҳаво кучлари фойдаланиб келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли агар АҚШ Туркияга қарши санкция киритса, кун тартибига Инжирлик ва Кюрежик базаларига оид масалалар чиқиши мумкинлигини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала