Сиёсат

Финландия бош вазири уни “сотувчи” деб ҳақорат қилган эстониялик вазирга жавоб қайтарди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишПремьер-министр Финляндии Санна Марин
Премьер-министр Финляндии Санна Марин - Sputnik Ўзбекистон
Эстония ва Финландияни кўп асрлик қўшничилик ришталари боғлайди, шунинг учун Март Хельменинг сўзлари катта жанжалга сабаб бўлди. Айрим сиёсатчилар унинг сўзлари икки давлат муносабатларига путур етказганини таъкидлашмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Эстония ички ишлар вазири Март Хельме 34 ёшли Санна Мариннинг Финландия бош вазири лавозимига тайинланганини кескин танқид қилди. Амалдор бу фактга изоҳ бера туриб, “сотувчи бош вазир даражасигача етганини” маълум қилган.

Павильон новостного агентства Sputnik - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Sputnik Эстония агентликни мамлакатдан “сиқиб чиқаришга” уринишаётганини маълум қилди

“Ҳозир Финландияда рўй берган ҳодисадан теппа сочлар тикка бўлади. Мен шу муносабат билан Владимир Ульянов-Лениннинг ҳар қандай ошпаз аёл вазир бўлиши мумкин деган гапларини эслатиб қўймоқчи эдим. Мана биз қандай қилиб сотувчи аёл бош вазир даражасига кўтарилгани ҳамда баъзи кўча фаоллари ва оми кишилар ҳукумат аъзолари қаторига қўшилгагинини кўриб турибмиз”,  - деди эстониялик вазир TRE Raadio эфири чоғида. РИА Новости унинг сўзларидан иқтибос келтирган.

Шунингдек, Хельме янги Финландия ҳукумати давлат манфаатларини ҳимоя қила олишига шубҳа қилган.

Санна Марин Эстония ИИВ раҳбарининг сўзларига жавоб қайтарди. У ўзининг Twitter᾽ида “қашшоқ оиладан чиққан бола таълим олиб, ҳаётда кўп нарсаларга эришиши мумкин бўлган” мамлакати билан жуда фахрланишини қайд этган. 

“Дўкон кассачиси бош вазир бўлиши мумкин. Ишчилар синфисиз Финландия кўкармайди. Мен ҳар бир ходим, мутахассис ва тадбиркорнинг ишини қадрлайман”, - дея ёзган ёш сиёсатчи.

Эстония ва Финландияни кўп асрлик қўшничилик ришталари боғлайди, шунинг учун Март Хельменинг сўзлари катта жанжалга сабаб бўлди. Айрим сиёсатчилар унинг сўзлари икки давлат муносабатларига путур етказганини таъкидлашмоқда.

Кейинчалик Эстония президенти Керсти Кальюлайд  Финландия раҳбари Саули Ниинистё телефон орқали мулоқот қилиб, ички ишлар вазир сўзлари учун узр сўраган.

Эслатиб ўтамиз,  Санна Марин парламентнинг ишончини олган ва президент 10 декабрь куни уни бош вазир этиб тайинлади. 34 ёшли сиёсатчи дунёдаги энг ёш бош вазир бўлди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала